RU

Последние новости

08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  12

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3 Новости

ЕВРО-2016. Голлар шоусида кучлар тенг ёхуд Венгрия - Португалия 3:3

ЕВРО-2016 гуруҳ босқичи доирасидаги Венгрия - Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисоб очилди. Бурчак тўпидан сўнг Нани тўпни қайтарди, жарима майдони яқинида турган Золтан Гера тўпни ажойиб тарзда дарвозага жойлаб қўйди 1:0.

Биринчи бўлим охирида Криштиану Роналдунинг пасидан сўнг Нани жарима майдони ичига кириб бориб чап оёқда Кирай қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Джуджак белгиланган жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли девордаги Андре Гомешга тегиб дарвозага кириб кетди - 2:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Ўнг қанотдан Жоау Мариу томонидан узатилган тўпни Роналду товони билан дарвозага йўллади - 2:2. Шедевр!

55-дақиқада Джуджак жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди, яна Джуджак тўпни эгаллаб чап оёғи билан кучли зарба йўллаб дублга эришди - 3:2.

Учрашувнинг 62-дақиқасида чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Роналду боши билан Кирай дарвозасига йўллади - 3:3.


Евро-2016. "F" гуруҳи, 3-тур.
ВЕНГРИЯ - ПОРТУГАЛИЯ 3:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
22 июнь. Лион. "Стад-де-Лион" стадиони.
Ҳакам - Мартин Аткинсон (Англия).

Голлар: Гера 18, - 1:0. Нани 41, - 1:1. Джуджак 47, - 2:1. Роналду 49, - 2:2. Джуджак 55, - 3:2. Роналду 62, - 3:3.

Венгрия - Габор Кирай, Михай Корхут, Роланд Юхас, Ричард Гузмич, Адам Лонг, Адам Пинтер, Золтан Геро, Акош Элек, Герге Ловренчич (Штибер, 81), Балаж Джуджак (с), Адам Салаи (Немет, 70)

Португалия - Руй Патрисиу, Элизеу, Рикарду Карвалью, Пепе, Виейринья, Жоау Мариу, Жоау Моутинью (Ренато Саншеш, 46), Вилльям Карвалью, Андре Гомеш (Куарежма, 61), Нани (Данило, 80), Криштиану Роналду (с)
 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика