RU

Последние новости

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

ЕВРО-2016. "А" гуруҳи. Пайенинг "парвози" Францияни ботқоқликдан сақлаб қолди Новости

ЕВРО-2016. "А" гуруҳи. Пайенинг "парвози" Францияни ботқоқликдан сақлаб қолди

Европа чемпионатининг "A" гуруҳи 1-тур ўйинлари якунига етди.

Биз ушбу квартетдаги дастлабки иккита ўйин ҳақида қисқача тўхталамиз ва гуруҳдаги вазият борасида дастлабки хулосаларни чиқарамиз.


Европа чемпионатинин очилиш учрашуви, Франция терма жамоасининг ўз уйида илк баҳси ва ҳар иккала жамоа учун катта турнирдаги биринчи ўйин ўзгача аҳамиятга эга. Франция - Руминия учрашувида мезбонлардан кўра Руминия терма жамоаси ёрқинроқ футбол ўйнади. Руминияни кўпчилик ушбу тўқнашув аутсайдери, Францияни эса яққол фаворит, дея баҳолаётганди.
Аммо ўйин шуни кўрсатдики, Руминия Францияга шунчаки сайр ёки иштирок учун эмас, бу ерда жамоа аслида нималарга қодир эканлигини исботлаш учун келганини ҳаммага кўрсатиб қўйди. Йонданеску шогирдлари турнир мезбони, мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогар ҳисобланаётган ва таркибида кўплаб юлдузлари бор Францияга қарши дастлабки дақиқаларданоқ анча дадилроқ, қўрқувсиз футбол ўйнашди.
Богдан Станку ўйин дебютида бурчак зарбасидан сўнг деярли гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқишга ҳам жуда яқин келганди. Аммо Уго Льориснинг ажойиб сейви Францияни "кома" ҳолатидан сақлаб қолди. Францияда жамоавий ўйин ҳали маромида шаклланмагани, Погба ва Гризманн сингари ёш юлдузлар бу каби ўйинда ўз ўйинларини топа олишмагани французларга қимматга тушиши мумкин эди. Аммо шу кеча ҳақиқий қаҳрамонга айланган Димитри Пайенинг масъулиятни тўлиқ ўз бўйнига олиши, кутилмаганда Франция терма жамоасини ўз ортидан эргаштира олгани Дешам жамоасига қўл келди. Франция сафида ўрта чизиқда Канте қора ишлар билан банд бўлиб турганда, Пайе жамоа ҳужумларини бошлашда, ривожлантиришда анча фаоллик кўрсатаётганди. Учрашувнинг 57-дақиқасида айнан Пайенинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Жиру (қоидага хилоф равишда ўйнаган бўлсада) дарвозабон билан бўлган дуэлда чаққонроқ ҳаракат қилди ва боши билан дарвоза тўрини мўлжалга олишда адашмади. Гуёки Франция ўзига келгандек, ҳаммаси рисоладагидек давом этишини кутаётганлар яна адашишди. Гол Руминияни руҳан синдириб қўймади, аксинча уларнинг ҳужумлари янада шиддатлироқ кўрина бошлади.


Руминия ҳужум қилишдан ҳеч ҳам уялмади ва тортинмай олдинга ўтаверди. Ўтказиб юборилган голдан бироз ўтиб Станчу жамоадоши Станку учун пенальти ишлади ва Богдан бу вазият совуққонлик билан ҳаракат қилиб, 11-метрлик жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширди.
Франция яна тушкун кайфиятда қолди. Майдонда шу куни Франция каби тушкун кайфиятда ўйнаган етакчилар Погба ва Гризманнни Дешам захирага олишга жазм этди. Дидье Дешамнинг бу иши аслида кутилмаган, аммо ўйиндан келиб чиқиб қараганда жуда тўғри қарор эди. Пайе ўзини етакчилардек тутиб, жамоани олдинга бошлаётганини кўрган Дешам марказни тўлиқ Пайега топширди. Погба ва Гризманн ўрнига тушган Коман ва Марьсяль эса қанотлардан жой эгаллашди. Коман ўйинга тезлик ва шижоат қўшган бўлса, Антони Марьсяль рақиб ҳимоячиларини чалғитиб турди. Учрашув якунига етишига саноқли дақиқалар қолган, ҳамма аста-секин дурангга рози бўлиб турган бир паллада Пайе Кантедан тўпни қабул қилиб олиб, чамаси 20 метрлар масофадан ўз услубида, аммо кўпчилик ва айниқса Руминия посбони Тэтэрушану учун кутилмаганда дарвозани "ўққа" тутди. Барча мухлислар сингари Тэтэрушану ҳам ушбу жозибадор зарбадан кейин тўп қандай қилиб дарвозани тўридан жой олаётганини кузатди.
Натижада эса Пайе Францияга жуда муҳим ўйинда қимматли уч очко олиб берди ва жамоани руҳий тушкунликка тушиб қолмаслигини таъминлади.
Бир сўз билан айтганда, Пайе Францияни ботқоқликдан олиб чиқиб кета олди.



Гуруҳдаги нариги ўйинда Швейцария Албания билан ўзаро баҳс олиб боришди. Бу ўйин деярли дерби мақомига мос тушарди. Шунингдек, бу тўқнашув ака-укаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги сифатида ҳам айтиш мумкин эди. Таулянт Жака Албания шарафини, укаси Гранит эса Швейцария либосини кийишни маъқул кўрганди. Бу ўйинда ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Албания кипери Беришанинг бурчак зарбасидан сўнг тўпга чиқишдаги қўпол хатоси якунда ўйин тақдирини ҳал этди. Фабиан Шаарнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисоб тезда Швейцария фойдасига ўзгарди. Камида Албания сардори Лорик Цана биринчи тайм охирроғига келиб иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди ва майдонни тарк этди. Гарчи Бериша ўтказиб юборилган голда хато ўйнаган бўлсада, учрашувнинг қолган қисмида бир неча маротаба жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Албания учрашувнинг ярмидан кўпини бир киши кам бўлиб ўтказди. Лекин жамоа ҳужум қилишдан тўхтамади. Уларда ҳам гол уриш учун вазиятлар юзага келганди. Бироқ Зоммернинг маҳорати Швейцария дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турди. Швейцария кўпроқ ҳужум қилди, яхши ўйнади. Аммо Албания ҳам футбол ўйнашга интилди. Беллашув қизиқарли, томошабоп ўтди. Якунда эса Шаарнинг ягона голи Швейцарияга муҳим ғалабани тақдим этди.


Франция қолган иккита ўйинни Швейцария ва Албания билан ўтказади. Руминияга ҳам шу рақиблар кетма-кетликда дуч келади.
Пайенинг ўша ажойиб голи Франциянинг гуруҳдаги ишини бирмунча осонлаштириб турибди. Лекин Албания ва Швейцария билан бўладиган баҳсда ғалаба ёки очкони осонликча қўлга киритиб бўлмаслигин Дидье Дешам яхши тушуниб турибди. Погба ва Гризманн ҳам ҳар қанча юлдуз футболчи бўлмасин, терма жамоада жон куйдириб ҳаракат қилмаса, Евро-2016ни асосан захира ўриндиғидан томоша қилишлари мумкинлигини ҳис этишди. Франция ушбу чемпионатда Погба ва Гризманндан кўп нарса кутганди. Нафақат Франция, балки бутун Европа ушбу футболчиларнинг ўйинларига кўз тикиб ўтиришганди. Дебют омадли чиқмади. Биринчи ўйиндан кейиноқ уларни танқидлар ёмғири остида қолдириб, "кўмиб" қўйиш ҳам муболаға. Энг муҳими, Руминияга қарши учрашув Франция ва юлдуз футболчилар учун яхшигина дарс вазифасини ўтаб берди. Лекин Дешам энди буёғига ким олдида жамоа ўйинини қуриши ва кимга кўпроқ ишонч билдириши борасида аниқ фикр билдириш қийин. Погба ва Гризманн юқори даражадаги футболчилар ва улар исталган пайтда ўйин тақдирини ҳал этишга қодир. Шунчаки Руминия билан ўйинда бу нарса содир бўлмади. Катта саҳна шу куни Пайеники эди. Димитри Пайе ҳам энди Погба ва Гризманн сингари юқори босим остида ўйнайди. Ҳамманинг диққат-эътибори Погба ёки Гризманнга эмас, кўпроқ Пайега қаратилса ҳам ажаб эмас. Бу босим Пайе қанчалик дош бериши ва камида Руминия билан бўлган ўйиндаги сингари ҳаракат қила олиши ҳам савол. Дидье Дешам Албания билан баҳсда Руминияга қарши ўйинни якунлаган таркибни (Сиссокодан ташқари) қўядими ёки Погба ва Гризманнга ишонч билдирадими?  Бир тарафдан Пайе олдида ўйин қуриш Дешамга маъқул келиши мумкин. Аммо бу Гризманн ва Погбага иккинчи қаттиқ руҳий зарба бўлсачи? Турнир ҳали узоқ ва айтиб ўтганимиздек, Пайе ҳали юқори босим остида қанчалик ўзини кўрсатиши номаълум. Шунингдек, Франциянинг Марьсяль ва Коман сингари ёш бўлишига қарамай етакчилик хусусиятига эга футболчилари  бор. Танлов катта. Лекин Францияда юлдузлар ичидан ҳозирча ҳақиқий етакчи йўқ. Дешам турнир давомида жамоа етакчисини қидираман, деб мусобақани эрта тугатиб қўйиши ҳам мумкин. Францияда етакчининг йўқлигидан бошқа яна муаммо мавжуд. Бу жамоавий ўйин тўлиқ йўлга қўйилмаганида. Бу бош оғриқ ҳам Дешамни қийнаб қўяди. Лекин исталган жамоа учун турнирдаги дастлабки ўйин қийин кечиши аниқ. Айниқса мусобақа мезбонлари учун. Балки Албанияга қарши Франция ва жамоадаги барча умуман бошқача кайфиятда тушиши мумкин. Буни энди вақт кўрсатади.

Гуруҳдан тўғридан-тўғри чиқиш учун Францияга Швейцария ҳамрохлик қилиши мумкин. Аммо уларга Руминия ва Албания тиш-тирноғи билан қаршилик қилишига шубҳа йўқ.


"A" гуруҳининг 2-тур ўйинлари эртага, яъни 15 июнь куни бўлиб ўтади.

Руминия - Швейцария (21:00)

Париж, "Парк де Пренс" стадиони.


Франция - Албания (00:00)

Марсель, "Велодром" стадиони.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика