RU

Последние новости

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   8 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  17 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  14 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви ёдингиздами? Новости

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви ёдингиздами?

Теги :  Евро-2000
Бу ярим финал тўқнашуви бўлиб, ғалаба қозонган терма жамоани Европа чемпионати финали кутиб турарди.

Демак, Брюсселдаги ўйин тафсилотларини биргаликда ёдга оламиз. 

1984 йилги Европа чемпионати ярим финалидаги дуэлдан кейин, орадан 16 йил ўтгач, Франция ва Португалия терма жамоалари финал остонасида яна учрашишди. 

Франция амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ЕВРОни ютган тарихдаги ягона жамоага айланишни орзу қилади. Бельгия ва Нидерландияда бўлиб ўтган турнирда Роже Лемерр жамоаси гуруҳ босқичидаги иккита ўйиндан сўнг чорак финалга чиқиш масаласини ҳал қилади, 1/8 финалда испанларияликлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишади. 

Францияликларни навбатда турнирни ажойиб ўтказган Португалия кутиб туради. Португалияликлар гуруҳда очко йўқотишмайди ва ҳеч қандай йўқотишларсиз етиб келади. 

Португалия 1984 йилги Европа чемпионати ярим финалида фарцияликлардан (2:3 ҳисобида) аламли мағлубиятга учраган. Улар бу учун қасос ола билганми? Брюсселдаги ўйин қуйида бу саволга аниқ жавоб беради.


Асосий ўйинчилар

Тьерри Анри: "Арсенал"нинг тезкор ҳужумчиси гарчи ҳали ўспирин бўлса-да, 1998 йилда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Франциянинг энг яхши мерганига айланганди. "Тўпчилар" сафидаги дебют мавсумида 26 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиши билан биргаликда ЕВРО-2000 мусобақасида 2 та гол уради.


Нуну Гомеш: Португалияликларнинг асосий юлдузи Луиш Фигу эди, лекин қоида тариқасида голларни Гомеш урарди. ЕВРО-2000дан кейин "Фиорентина"га ўтган "Бенфика" ҳужумчиси ушбу Европа чемпионатида 3 та гол уради (шулардан 2 тасида туркияликларни ранжитган).


Зинедин Зидан: 1984 йилда Франция етакчиси Мишель Платини эди, бироқ 2000 йилда Зидан барчасини ўз гарданига олганди. Ўша Европа чемпионатида "Реал" ярим ҳимоячиси ҳар тарафлама ўзини намоён эта олган. У терма жамоа ўйинини назорат қилар, майдоннинг ҳар қандай қисмидан туриб жамоадошларини топа олар, моҳир техникаси ва нозик узатмалари билан ажралиб турарди. Шунингдек, Зидан "стандартлар"дан устамонлик билан фойдаланарди – исбот сифатида Испания билан баҳсдаги жарима зарбасини эслаш кифоя.


Нима содир бўлган?

Франция сардори Дидье Дешам терма жамоадаги 100-ўйинида ҳисобни очиши мумкин эди, аммо бунинг ўрнига тўпни тўғридан-тўғри Витор Байя томон тепади. 

19-дақиқада Нуну Гомешнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кутилмаган ва ажойиб зарбаси Фабьен Бартез дарвозасидан жой олади – 0:1. Португалияликлар шу тариқа ҳисобда олдинга чиқиб олади. 

Танаффусгача Анри деярди 11 метрлик масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштиради – 1:1.  

Иккинчи бўлимда Португалия вакили Абел Шавьернинг "иккинчи қават"дан йўллаган зарбасини Бартез қайтаради ва Францияни қутқариб қолади. Бу кўпчиликка худди 16 йил олдинги воқеани эслатади.

1984 йилда францияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да,  лекин бу сафар "олтин гол" қоидаси амалда эди, демакки, жамоалар қўшимча вақтда биттадан кўп гол ура олишмайди.

Вазият кескинлашиб боради, барчага қўшимча дақиқалардан кейинги пенальтилар серияси яқин қолгандек туюлади, аммо... Шавьер ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан ўйнагани боис Португалия дарвозаси томон пенальти белгиланади. 


"Нуқта"га яқинлашган Зидан, пенальтини муваффақиятли амалга оширади – 2:1. Франция финалда!



Ўйиндан сўнг ким нима деган? 

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Зинедин Зидан: "Тўп нуқтада турганида, менда ҳеч қандай ўй йўқ эди. Биз икки соат ўйнадик, анча куч йўқотдик. Оёқларим озроқ оғриётганига қарамасдан, кучли зарба беришим шарт эди ва шундай қилдим".

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Марсель Десайи: "Бугун бизга омад кулиб боқмади. Кучлироқ эканлигимизни исботлаш учун ҳамма нарсани қилдик. Ўз вақтида амалга оширилган ўзгаришлар бизга ёрдам берди".

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Абел Шавьер: "Ҳаммамиз жуда хафамиз, чунки Португалия имижини ўзгартиришимиз керак эди. Аммо келажакда бизни янада кўпроқ ҳурмат қилишлари кераклигини исботладик".

Кейин нима бўлди?

Эртаси куни "L'Équipe" нашри "Олтин пенальти" номли мақолани чоп этди. Лемерр жамоаси шунчаки тўхтаб қолмади. Роттердамда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Давид Трезегенинг "олтин голи" туфайли Италия 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Португалияликларга келсак, тўрт йилдан кейин улар Европа чемпионати финалида Грецияга ютқазишди. Шунга қарамай, 2016 йилги ЕВРОда Португалия терма жамоаси ўзини кўрсатди, улар францияликлардан тўлақонли ўч олишга муваффақ бўлишди. Португалияликлар "Стад-де-Франс"да бўлиб ўтган 2016 йилги Европа чемпионати финалининг қўшимча вақтларида мезбонлар устидан ғалаба қозона олишди – 1:0. Бу Португалия терма жамоасининг халқаро мусобақадаги илк ғалабаси эди.


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика