RU

Последние новости

21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  0 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  1 21:18Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон — Иордания 0:0 (матнли трансляция)  18 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  60 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  10 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  16 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  5 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  33 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  5 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  7

Эвра Фергюссонинг Москвадаги финал олдидан қилган нутқи ҳақида: “МЮдаги фаолиятим давомидаги энг таъсирлиси” Новости

Эвра Фергюссонинг Москвадаги финал олдидан қилган нутқи ҳақида: “МЮдаги фаолиятим давомидаги энг таъсирлиси”

2008 йил Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” пенальтилар сериясига кўра, “Челси”ни мағлуб этиб, бош соврин эгасига айланганди.

Патрис Эвра Сер Алекс Фергюссонинг нутқини эсга олди.

“У кийиниш хонасига кириб, ўтирганини эслайман ва барчамизга қараб: “Аллақачон ғолиб бўлганман. Биз аллақачон ғалаба қозонганмиз, ҳатто майдонга чиқишимиз ҳам шарт эмас. Ўзингизга қаранг, бизда интернациональ жамоа бор: кореялик, аргентиналик, бразилиялик, француз, инглиз, испан, поляк. Бу ерда кўп миллатли жамоани кўриб, аллақачон ғолиб бўлганман.

Кейин у таржимаи ҳолимиз ҳақида гапиришни бошлади: “25 болани боқишга тўғри келган Патрис Эвранинг онаси қандай қийинчиликларни бошдан кечирганини тасаввур қилинг. Карлос Тевес Буэнос-Айресда қандай ўсгани, Андерсоннинг Фавеладаги ҳаётини кўз олдингизга келтиринг.

У барчамизнинг таржимаи ҳолларимизни гапириб берди ва бу бизни таъсирлантирди. У футбол ҳақида бирорта ҳам сўз айтмади, фақатгина ҳаётимиз ҳақида гапирди. Кейин эса кийиниш хонасидан чиқиб, ўзимизни жангчилардек ҳис этдик ва ўлишга ҳам тайёр эдик. Бу унинг “Юнайтед”даги фаолиятимдаги энг зўр нутқи эди”, дея эслайди Эвра.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика