RU

Последние новости

17:59Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши"  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  31 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  2 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  26 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

"Эвертон"ва "Рейнжерс" собиқ футболчилари билан кучайган, юлдузли "Ал Ҳилол"дан кубокни тортиб олган "Ал Файҳа" ҳақида Новости

"Эвертон"ва "Рейнжерс" собиқ футболчилари билан кучайган, юлдузли "Ал Ҳилол"дан кубокни тортиб олган "Ал Файҳа" ҳақида

"Пахтакор" шу кунгача ўз тарихида Саудия Арабистонининг кўплаб жамоаларига қарши майдонга чиққан.

"Ал Ҳилол", "Ал Иттифоқ" номлар аллақачон таниш бўлиб улгурган. "Ал Файҳа" эса бу борада янги рақиб. "Шерлар"нинг бугунги рақиби ҳақида қуйида фикр юритамиз. 

Аль-Фейха

Абдельхамид Сабири - 10', Абдельхамид Сабири - 71'

Лига чемпионов АФК. Группа А . Тур 2

03/10/2023, 22:00

0
:
2
Завершен

Пахтакор

45'
90'
10'  Абдельхамид Сабири
10'  Рикардо Риллер
18'  Mokher Alrashidi
66'  Султан Мадаш (Mohammed Yahya Majrashi)
71'  Абдельхамид Сабири
77'  Ahmed Ali Al Kassar
79'  Абдельхамид Сабири
79'  Энтони Нвакаэме (Malek Al Abadalmanam)
79'  Абдельхамид Сабири (Rakan Kaabi)
83'  Rakan Kaabi
84'  Abdulrahman Al-Safar (Husein Al Shuwaish)
5'  Diyor Kholmatov
46'  Przemyslaw Banaszak (Михал Кухарчик)
56'  Фаррух Сайфиев
63'  Достонбек Хамдамов (Дильшод Саитов)
68'  Khoziakbar Alidzhanov
72'  Азизбек Тургунбаев (Pulatkhoja Kholdorkhonov)
76'  Sardor Sabirkhodjaev (Kimi Merk)
76'  Diyor Kholmatov (Bekhruz Askarov)
90'  Одилжон Хамробеков

"Ал Файҳа" ҳақида қисқача маълумот

"Пахтакор"нинг бугунги рақиби 1953 йилда ташкил топган. Клуб узоқ йиллар Саудия Арабистонинг қуйи дивизионларида иштирок этиб, 2017/18 йилги мавсумга келибгина Про лигага қайтди. Бироқ 2019/20 мавсумда турнир жадвалида қуйи ўринни эгаллайди ва Биринчи дивизионга йўл олади. Клуб элитага қайтишни узоқ куттирмади ва тушиб кетган йилидаёқ чемпион сифатида Про лигага чиқди. 2021/22 йилги мавсумда Саудия Арабистони "Қирол кубоги" (финалда "Ал Ҳилол" пенальтилар сериясида мағлуб этилди 7:6) ғолиб чиқди. Чемпионатни эса ўтган мавсум 11 ўринда якунлади. 

Жамоани сербиялик Вук Расович бошқармоқда. Мутахассис араб футболи учун бегона ҳисобланмайди. Бу клубга келишидан аввал "Ал Ваҳда", "Ал Дафра", "Ал Файсалий" жамоаларини бошқарган. Унинг қўл остида "Ал Файҳа" Қирол кубогини қўлга киритди.  

"Ал Файҳа" уй учрашувларини Ар-Риёддаги "Шаҳзода Файсал Бин Фаҳад" стадионида ўтказади. 

Сўнгги ўйини

Жамоа Саудия Арабистони Про лигасининг 8-турида "Ал Иттиҳод"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Мазкур учрашувни германиялик ҳакам Бастиан Данкерт бошқарди. 

"Ал Файҳа" - "Ал Иттиҳод" 0:0

Ҳакам: Бастиан Данкерт


Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган "Ал Фейха" – "Ал Иттиҳод" учрашувини германиялик ҳакам бошқаради

Жамоа ўз сафига кимларни қўшиб олди?

Трансферлар ойнасидан бошқалар сингари топ юлдузларни ўз сафига қўшиб олди, дейиш қийин. Лекин шунга қарамай сифатли футболчиларни олди. Дейлик "Рейнжерс"дан жалб қилинган замбиялик Фашион Сакала Саудия Про лигасида 8та ўйинда 4та гол урди. "Адана Демирспор"дан нигериялик Генри Чуквумека "Эвертон", "Монако", "Галатасарай" жамоаларида тўп тепган. "Фиорентина"дан марокашлик Абделҳамид Сабири ҳужумкор ярим ҳимоячи. Бельгия чемпионати вакили "Стандарт"дан босниялик Гойко Цимирот барча учрашувларда 90 дақиқа ҳаракат қилмоқда. Дарвозабон сифатида эса "Спортинг", "Ноттингем Форест", "Партизан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган Владимир Стойкович ҳаракат қилмоқда. 

Янги футболчилар

Аҳмад Ал Кассар ("Ал Файсалий"

Абдулрауф Ал Дуқайл ("Хажер")

Юсуф Ҳақави ("Ал Насср")

Гислан Конан ("Ал Насср")

Метааб Ал Ҳалди ("Ал Қодисия")

Ракан Ал Кааби ("Ал Иттифоқ")

Абдулраҳмон Ал Анази ("Ал Оруба")

Гойко Цимирот ("Стандарт")

Наваф Ал Ҳарти ("Ал Аин")

Абделҳамид Сабири ("Фиорентина")

Генри Чуквумека ("Адана Демирспор")

Фашион Сакала ("Рейнжерс")


Трансфермаркт порталига кўра "Ал Файҳа"нинг бугунги кундаги таркиби 30,30 миллион еврога баҳоланган

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоа 29 баҳсда майдонга тушган.  ("Ал Ҳилол" билан 2020 йилги натижаси бекор қилинган баҳслар киритилган). Уларда 6 ғалаба, 6 дуранг ва 17 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 26 бор ишғол қилиниб, 56 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 7 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

"Ал Аҳли" - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2

"Ал Иттифоқ" - 2:1, 1:0, 0:2

"Ал Иттиҳод" - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2

"Ал Насcр" - 2:2, 0:4

"Ал Ҳилол" - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4, 1:2, 0:0

"Ал Шабаб" - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

"Ал Таъавун" - 1:0, 5:4

ОЧЛни муваффақиятсиз бошлаган икки жамоа қарама-қаршилиги

Илк турда Туркманистонга келган "Ал Файҳа" ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. "Навбаҳор", "Андижон" жамоалари либосида тўп тепган Элман Тагаев томонидан урилган ягона гол мезбонларга 3 очко келтирди. "Пахтакор" эса ўз майдонида "Ал Аин"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:3). Айни пайтда амирликлар гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. "Аҳал" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика