"Эвертон" вингери Жеррард жамоасига ўтди
07 сен 2023 18:06
Новости
“Ал Иттифоқ” "Эвертон" вингери Демарай Грэй билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2027 йилнинг июнигача шартнома имзолашди.
Клублар келишув суммасини ошкор қилишмади. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони клуби футболчи учун 10 миллион доллар тўлайди. Футболчи Стивен Жеррард бошчилигидаги янги жамоада ўйнайди.
Грэй 2021 йилдан бери "Эвертон" сафида тўп тепади. Умуман олганда, 27 ёшли вингер "ирислар" таркибида 75 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Аввалроқ Грэйнинг Саудия Арабистонига йўл олаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии