"Эвертон" "Сандерленд"нинг ёш ишқибози даволанишига 240 минг евро ўтказиб берди
13 сен 2016 12:20
Новости


"Эвертон" "Сандерленд"нинг ёш ишқибози даволанишига 240 минг евро ўтказиб берди
"Эвертон" "Сандерленд"нинг ракка чалинган 5 ёшли мухлиси Брэдли Лоури даволаниши учун 240 минг евро ўтказиб берди.
"Эвертон" ва "Сандерленд" ўртасидаги АПЛнинг 4-тур учрашувида Лоури футболчиларни майдонга бошлаб чиқди. Баҳснинг 5-дақиқасида иккала жамоа ишқибозлари биргаликда қарсак чалиб, ота-онаси даволаниш учун 830 минг евро йиғаётган болакай - Брэдли номини айтиб уни қўллаб-қувватлашди.
"Эвертон" ўз мухлисларини болакайга ёрдам беришга чақирди.
Похожие новости

Комментарии