“Эвертон” футболчиси 56 йил деганда Англия терма жамоаси сафидаги дебют ўйинида гол урди
09 окт 2020 09:21
Новости
“Эвертон” футболчиси 56 йил деганда Англия терма жамоаси сафидаги дебют ўйинида гол урди
Бу ишни Доминик Калверт-Льюин амалга оширди.
Англия терма жамоаси ўртоқлик ўйини доирасида Уэлсга қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Инглизларнинг голларидан бирига “Эвертон” ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин муаллифлик қилди. Шу тариқа Доминик 56 йил ичида Англия терма жамоаси сафидаги дебют ўйинида гол урган “Эвертон”нинг илк футболчиси бўлди. Сўнгги бор бундай бахтга Фредерик Пикеринг 1964 йил 27 майида АҚШга қарши баҳсда (10:0) эришганди.
Маълумот учун, Калверт-Льюин жорий мавсум АПЛ ва Лига Кубоги доирасида 6 та ўйинда 9 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии