Это′Онинг "Интер"га ўтиши қандай рўй берганди?
		
		17 мая 2020 23:46
        Новости	
	 
				 
				Это′Онинг "Интер"га ўтиши қандай рўй берганди?
Миланнинг "Интер" клуби собиқ ҳужумчиси Самюэль Это′О 2009 йилда Жозе Моуринью уни қандай қилиб "Барселона"дан "нерадзуррилар" сафига кўчиб ўтишга кўндирганини ёдга олди.
			"Моуринью мени чиндан ҳам ишонтира олганди. У менга "Интер"нинг тўққизинчи рақами акс этган либос фотосуратини юборди ва шундай ёзди: "У сеники, у сени кутяпти".
Кейинроқ Матерацци ҳам менга хабар жўнатди: "Агар "Интер"га ўтсанг, биз ҳамма нарсани ютиб оламиз".
Фаолиятим давомида бунақаси бўлмаганди. Ушбу хабарлар менинг якуний қароримда жуда муҳим рол ўйнаган", – деди Камерун футболи афсонаси La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Это′О Милан клуби шарафини 2009-11 йилларда ҳимоя қилиб, Италия чемпионати, кубоги, ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда зафар қучган эди.
Похожие новости
17:48
                Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!   6
             championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии