RU

Последние новости

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  4 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Етакчилар ўрнида ўзгаришлар: А Серия 6-тур якунлари Новости

Етакчилар ўрнида ўзгаришлар: А Серия 6-тур якунлари

Кеча А Серия навбатдаги турининг сўнгги ўйини бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Сампдория"ни мағлуб этди

"Специя"га қарши ўтган қийин учрашувдан сўнг, Аллегри шогирдлари майдонга ўзгача иштиёқ билан тушиб келишди. Баҳснинг 10-дақиқасидаёқ Локателли тўпни Дибалага оширди, у эса тўпни ерга туширмай зарба берди ва тўғри давроза бурчагини нишонга олди. Дибала бироз ўтиб Кьезага ажойиб вазият яратиб берди, Федерико уриниши яхши чиқди, аммо дарвоза устуни тўпни ўзига қабул қилди. "Ювентус" босим уюштиришда давом этди, Мората яқин масофадан зарба берди, бироқ Аудеро тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Биринчи тайм охирларида пенальти белгиланди, тўп ёнига Бонуччи келди ва имкониятдан унумли фойдаланди. Аммо орадан 1 дақиқа ўтиб, "Сампдория" қарши ҳужум уюштирди ва Кандрева қанотдан берган пасини Йосида тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

"Ювентус" 2-тайм бошидан самарали ҳаракат қила бошлади. Жароҳат олган Дибаланинг ўрнига майдонга тушган Кулушевски қанот бўйлаб ҳаракатланди, Локателлига тўпни етказиб берди ва Мануэль имкониятдан унумли фойдаланди. Бироздан сўнг Бентанкур ҳисобдаги фарқни яна ошириши мумкин эди, лекин Аудеро тўпни ушлаб олди. Бироқ 2-тайм охирларида "Сампдория" яна ҳужум қила бошлади ва Силванинг қанотдан берган узатмасини Кандрева кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. 

"Сампа" футболчилари яна гол уришга ҳаракат қилиб кўришди, аммо бошқа имкон бўлмади. "Ювентус" кетма-кет 2-ғалабасига эришган бўлса-да, ҳимоя чизиғи борасида жиддий ўйлаб кўриши лозим.


"Интер" ва "Аталанта" муроса йўлини танлади

"Нерадзурри" ўйин бошидан меҳмонларга босим ўтказа бошлади ва бу тезкор гол бўлишида ёрдам берди. Ажойиб формадаги Николо Барелла шеригига қанотдан тўпни оширди, Лаутаро эса 5-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйин бироз муддатга тинчланганек туюлганди, Малиновский уни жонлантирди. Қизиғи, Руслан гол уришига ҳеч ким тўсқинлик қилмади. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Толой гол урди.

Танаффусдан сўнг Малиновский яна самарали ҳаракат амалга оширмоқчи эди, бироқ тўп дарвоза устунига тегди. Инзаги эса ўйинчиларни алмаштириш билан баҳсни жонлантирмоқчи бўлди ва "Интер" ҳужумга киришди. Аввалига Муссо боши билан Весинога ажойиб зарба берди. Шунга ўхшаш қатор вазиятлардан сўнг ва ниҳоят, Димарконинг зарбасидан сўнг Эдин Жеко гол урди. Ҳақиқий драма учрашув якунида содир бўлди. "Интер" пенальти ишлаб олди. Тўп ёнига Димарко келди ва устунни пойлади. Қарши ҳужумда эса "бергамасклар" гол уришди ва ғалаба қозондик деб ўйлашганди. Аммо қайта кўрилган видеодан аён бўлдики, голли узатмадан сал аввал тўп майдонни тарк этганди. Натижада, баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.


"Милан" "Специя"ни мағлуб этди

"Қизил-қоралар"нинг тақвими жамоага бироз қийинчилик туғдириши мумкин, шунинг учун Пиоли қатор ўзгартиришлар қилаётгани ажабланарли эмас. Баҳсдаги биринчи вазиятни "Специя" яратди: Нзола узоқдан зарба берди, Маньян эса ишончни оқлади. "Милан" бунга Теонинг жарима майдонидан берган хавфли зарбаси билан жавоб қайтарди, тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.


Танаффус пайти Пиолининг қатор ўзгартиришлари тезлик билан ўз самарасини берди. Калулу қанотдан пас берди, Даниэль Мальдини эса боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Мальдини сулоласининг учинчи авлоди А Сериядаги илк голини урди. "Милан" яна дарҳол гол уриши мумкин эди, аммо Леао берган зарбани дарвоза устуни қайтарди. "Специя" эса ўз навбатида ташаббусни ўз қўлига олди ва бир қатор хавфли ҳужумлардан сўнг гол уришга муваффақ бўлди. Даниэль Верде 80-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Баҳс дуранг билан якунланадигандек эди, лекин Пиолининг ўйинчиларни алмаштириши катта ёрдам берди. Диас майдонга тушди ва 86-дақиқада Салемакерснинг узатмасини дарвоза тўрига йўллади. Жавоб голини уриш учун "Специя"ни кучи қолмаганди. Шундай қилиб баҳс "Милан"нинг ғалабаси билан ўз ниҳоясига етди.


Рим дербисида "Лацио" кучлироқ чиқди

Рим дербиси анчадан буён бу қадар қизиқарли бўлмаганди. Ўйинни "бургутлар" фаоллик билан бошлашди. Фелипе Андерсоннинг ҳаводан берган зарбасини Милинкович-Савич голга айлантирди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Чиро Иммобиле шериги Педрога пас берди, у эса ўтган мавсум тўп тепган клуби дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг "Рома" фаолроқ ҳаракат қилишни бошлади ва "бўрилар" танаффусгача ниятига етди: Веретунинг бурчакдан узатган тўпни Ибаньес дарвозага жойлаб қўйди.

Танаффусдан кейин "Рома" кўп ҳужум қилди, "Лацио" эса кўпроқ қарши ҳужум учун қулай вазиятни кутди. Натижада, Иммобиле майдон марказидан дарвоза томон югурди ва тўпни қизғонмай, Андерсенга оширди, у ҳам имкониятдан унумли фойдаланди. "Рома" ҳам бўш келмади ва бор кучи билан олдинга интилди. Натижада Заньоло пенальти ишлаб олди. Тўп ёнига Верету келди ва гол урди. Бир қанча қулай вазиятлар бўлганига қарамай, мухлислар бошқа гол кўришмади.


"Наполи" етакчи бўлиб қолмоқда

Неаполликлар ўзларини энг яхши томондан намойиш этишмоқда. Жамоа бу мавсум ажойиб старт қилди. Бу турдаги баҳснинг 10-дақиқасида Зельински ажойиб зарба берди, Осимхен эса тўпни дарвоза тўрига жойлади. Вальтер Мадзарри жамоасининг ҳимоя чизиғидаги муаммоларидан ҳафсаласи пир бўлди. Шундай бўлса-да, Виктор Осимхен яна гол уриши мумкин эди, бироқ но Краньо гол бўлишига йўл қўймади. "Кальяри" эса Оспина дарвозаси ёнида айтарли ҳеч нарса қилолмади.

Танаффусдан сўнг ҳеч нима ўзгармади. Осимхенга рақиблари ҳалал бермаётган бўлса-да, рақиб посбони яна гол бўлишига йўқ қўймади. Бироқ нигериялик форвард Годинга ҳақиқий муаммо бўлди, у жарима майдонида йиқитилди. Пенальти белгиланди. Тўп ёнига "Наполи" сардори Лоренсо Инсинье келди ва ҳеч бир муаммосиз гол урди. Спалетти ўйинчиларни алмаштириш билан ўйинга энергия берди. Шу сабабли "Наполи" яна гол уриши мумкин эди, аммо қулай вазият бўлмади. Бироқ "Кальяри" бу сафар ҳеч нарса қилолмади. Натижада, "Наполи" олтинчи ғалабасини қўлга киритди ва скудетто учун асосий давогарлардан бўлиб қадам ташламоқда.

Шунингдек, "Венеция" ва "Торино" дуранг қайд этишди, "Эмполи" "Болонья" устидан ғалаба қозонди, "Удинезе" "Фиорентина"га мағлуб бўлди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика