RU

Последние новости

17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  1 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  8 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2

Етакчилар ... А Серия 2-тур якунлари Новости

Етакчилар ... А Серия 2-тур якунлари

А Сериянинг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Эмполи"га ютқазиб қўйди 

Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этгани қолганларга таъсир қилмай қолмаслиги аниқ эди. Клубнинг ҳар бир аъзоси ўзини кўрсатиш учун, португалияликсиз ҳам жамоа етарлича салоҳиятга эга эканлигини исботлаш учун ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қиларди. Ўйин стартидаёқ Кьеза қанотдан дарвоза томон ўтиб борди ва зарба йўллади, голкипер унинг зарбасини қайтаришни уддалади. Федерико майдондаги энг фаоллардан бири эди. Кўп ўтмай у "Эмполи" ҳимоячиларини осонлик билан ортда қолдирди, аммо Виккарио яна ишончли ҳаракат қилди. Меҳмонлар эса 1-ҳужумдаёқ гол уришди. Жарима майдонидаги талатўпда Манкузо тўпни дарвоза тўрига йўллади. Кьеза эса шу қадар ўйинга чанқоқ эдики, вазиятлардан бирида, сал қолса, у тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйиши мумкин эди. Бироқ Шенсни тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборишни уддалади.

"Эмполи" кўпчиликни ҳайратлантирди. Танаффусдан кейин биринчи вазиятни ҳам меҳмонлар юзага келтиришди. Аммо бундан кейин "Ювентус" ўзига келди ва рақиб дарвозасига хавф сола бошлади. Муаммо шунда эдики, вазиятлар жамоавий ҳаракатлар эмас, индивидуал маҳорат эвазига яратилаётганди. Лекин бу кеча туринликларга гол уриш насиб қилмади. "Эмполи" сенсацион ғалабани қўлга киритди, "Ювентус" эса катта муаммоларга дуч келган. Жамоа 52 йил ичида 3-марта мавсумни ғалабасиз 2 ўйин билан бошлади ва қаторасига 16 учрашувдан буён гол ўтказмоқда. Ҳа, Аллегри жамоалари кўпинча мавсумни муваффақиятли бошлай олмайди, аммо бу вазиятда чиндан жамоа қайси йўналишда кетаётганлигини таҳлил қилиш зарур.


"Интер" меҳмонда "Верона"ни енгди

"Интер" 1-тур ўйинини жуда ишончли ўтказди. Лаутаро ўйин стартидаёқ гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлди, аммо голкипер катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди. "Негадир "нерадзури" ўйин темпиги тушириб юборди ва Ди Франческо шогирдларининг мустаҳкам ҳимоясидан ўтолмасди. "Верона" Хандановичнинг хатосидан кейин Илич осонлик билан тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди. "Интер" қолган вақт давомида рақиб ҳимоясига босим ўтказгани билан танаффусгача ҳеч нима қила олмади.

Иккинчи бўлим эса амалдаги чемпион голидан бошланди. Тўп ён чизиқдан ташлангандан кейин Жеко фаоллик кўрсатди, тўп эса Лаутарога келиб тушди, аргентиналик эса уни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Бир қарашда, "Интер" рақибини буткул "тинчитиш" учун олдинга борадигандек эди. Аммо амалда учрашув темпи тушиб, сокинлашиб қолди. Ўйин сўнгги дақиқаларда яна жонланди. Аввалига Лаутаро яна тўп ён чизиқдан ташлангандан сўнг, гол уриши мумкин эди, аммо мўлжалда адашди. Кейин ўйинчи алиштиришлар иш берди. Видаль қанотдан ҳужумни ривожлантирди, у ердан Дармиан узатмани амалга оширган бўлса, Корреа "Интер" сафидаги биринчи голини боши билан урди. Сўнгги штурмга "мастифлар"да куч қолмаганди, Корреа эса яна битта гол урди. Барелланинг узатмасидан кейин ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисидан зарба билан дарвоза бурчагини  Анхель шу тариқа яқин 10 йилда "Интер" сафида дубль билан дебют қилган илк ўйинчига айланди.


"Рома" йирик ҳисобда "Салернитана"ни таслим қилди

Тақвим Жозе Моуринью учун жуда қулай келди. "Салернитана" 1-турдаёқ у қадар хавфли рақиб эмаслигини кўрсатиб берганди. "Рома" эса сафарда ўйнаётганига қарамай, ким майдонда "мезбонлигини" исботлаб қўйди. Майдондагилар ичида айниқса Винья ажралиб турарди, айнан унинг ҳаракатлари Белец дарвозаси хавф солинишига сабабчилардан бири бўлди, аммо чинакам хавфли вазиятгача иш етиб бормасди. "Салернитана" эса биринчи бўлимда деярли ҳужумга ўтмади.

Танаффусдан кейин Виньянинг биринчи рейди "жалоросси"нинг голи билан якунланди. У қанотдан тўпни жарима майдони ичидаги Пеллегринига етказди, римликлар сардори тўпни ўзига ўнглаб, иккинчи ҳаракат билан дарвозани нишонга олди. "Бўрилар"нинг иккинчи голи ҳам ўзини куттириб қўймади. Мхитарян яширин узатма билан Веретуни топди, Жордан эса биргина ҳаракат билан голкиперни доғда қолдирди. Меҳмонлар ҳам ўз навбатида тезкор жавоб беришлари мумкин эди, лекин Бонаццоли тўпга кўнгилдагидек зарба беролмади. "Рома" эса ҳужум қилишда давом этарди. Абрахам ва Верету гол уришига эса Белец йўл қўймасди. Бироқ узоқ вақт посбон жамоасини қутқаравериши қийин эди. Қулай нуқтада тўпни қабул қилган Абрахам айланма зарба билан А Сериядаги биринчи голини урди. Шунда ҳам Моуринью шогирдлари тўхташ нияти йўқ эди, Верету бу сафар ассистент ролида хизмат қилди. Пеллегрини эса жарима майдони ташқарисидан дарвоза тўққизлигини аниқ нишонга олди. "Рома" чемпионатни ажойиб бошлади, Салерно жамоасини эса оғир мавсум кутиб турибди чоғи.


"Наполи" Генуяда ғалабани илиб кетди

"Женоа" 1-турда очиқчасига ёмон ўйин кўрсатганди, аммо бу сафар "Наполи"га қарши жамоа жиддий тайёргарлик билан тушиб келди. Руиснинг узатмасидан кейин Инсинье устунни нишонга олди, кейин эса "Наполи" сардори ўткир бурчакдан дарвозабон турган нуқтага тўпни йўллади. Бўлим давомида барчаси голга қараб кетаётганди ва у юзага келди. Политано тўпни Руисга ташлаб берди, биринчи ҳаракатда тўпни ўзига ўнглаган испаниялик футболчи иккинчи тегиниши билан уни дарвозага йўллади.  "Наполи" бу голдан кейин тинчланди, "Женоа" эса рақиб дарвозасига чинакамига таҳдид сололмасди.

Танаффусдан кейин "грифонлар" ишга жиддийроқ киришишди. Жамоа ишонч билан олдинга борар ва вазиятлар яратишни бошлаб юборганди. "Наполи" эса чарчаб қолгандек тасаввур уйғотди. "Грифонлар" гол ҳам уришди, аммо ҳакам дарвозабонга ҳужум деб топиб, уни бекор қилди. "Женоа" охир-оқибат ниятига етди. Камбьяссо Гильоненинг узатмасидан кейин тўпга кўнгилдагидек зарба бера олди ва ҳисобни тенглаштирди. Бутун тайм "уйқуда қолган" "Наполи" бу голдан кейин "уйғониб кетди". Натижада, Руйнинг жарима зарбасидан узатган тўпини Петанья дарвозага тўғрилаб юбора олди ва якуний ҳисобни ўрнатди. "Наполи" ҳам танаффусга очко йўқотмай йўл олмоқда.


"Милан" "Кальяри"ни йирик ҳисобда таслим қилди

1-турда "россонери" у қадар ишончли ўйин кўрсата олмади. Уй ўйинида эса Леао дарҳол олдинга ташланди, Леао 1-1 вазиятга чиқиб борди, бироқ зарбани чўзиб юборгани учун ҳимоячи рақибига етиб олди. Тоналли эса жарима зарбасидан дарвоза тўққизлигини нишонга олди ва "Милан" сафидаги илк голини нишонлади. Орадан бор йўғи 3 дақиқа ўтиб, "Кальяри" жавоб голини урди. Жоао Педронинг узатмасидан кейин Дейола ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бу сафар ҳам мухлислар кейинги голни узоқ кутишмади. Яна 2 дақиқа ўтиб, Леаонинг зарбасидан кейин тўп рикошетдан кейин дарвозага бориб тушди. "Милан" "Кальяри" ҳимоясининг заиф нуқталарини сезиб қолди ва янада катта куч билан олдинга борди. Бир неча дақиқа ўтиб, Диас тўпни Жируга оширди, Оливьенинг узоқ бурчакка йўллаган зарбаси чемпионатдаги яна бир дебют голга айланди. "Милан" шу билан тўхтамади, пенальтидан яна Жиру гол урди.

Танаффусдан кейин майдонда барча барчасини тушуниб турарди. "Кальяри" стандартлардан кейин бир нечта хавфли вазиятга эга бўлди, "Милан" эса ғалабани нақд қилгач, кучини аяб ҳаракат қила бошлади. Натижада, Пиоли жамоаси иккинчи ғалабани қўлга киритди ва янги футболчилар ўйинидан қониқиш ҳосил қилиши мумкин. "Кальяри"нинг ишлари у қадар яхши эмас ва янги футболчилар келса, зарар қилмасди.

Шунингдек, "Аталанта" "Болонья" билан дуранг ўйнади, "Лацио" "Специя"ни, "Удинезе" эса "Венеция"ни таслим қилди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика