RU

Последние новости

22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  1 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  1 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  1 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  30 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  34 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  52 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  15 18:34"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди  19 18:24Шомуродов биринчи бўлимда алмаштирилди  11 18:05"Канте трансфери учун Эрдўғанга раҳмат". "Фенербахче" президентидан кутилмаган баёнот  1 16:44"Реал Мадрид" — анархия, "Барса" — тартиб". "Альбасете" футболчиси грандларни солиштирди  12 16:22"Аввал узр сўра!" Собиқ ҳакам Лапортани ер билан битта қилди  28

Эслаб қолинг - Саидумархон Саиднуруллаев Новости

Эслаб қолинг - Саидумархон Саиднуруллаев

Бу йил "Пахтакор" асосини ёш футболчилар ташкил этишини ҳамма яхши тушуниб турибди.

Бу ёшлар орасида Саидумархон Саиднуруллаев номини яхшилаб эслаб қолишни тавсия қиламан.

2005 йил 13 апрель куни Андижон вилоятида туғилган футболчи ўтган мавсум охирида Суперлигада "Турон" ва "Бунёдкор" билан ўйинларда захирадан майдонга тушган. U-21 Биринчилигида эса 21та ўйинда 9та гол урган ва "Пахтакор" тўпурари бўлганди.

Айни пайтда Туркиядаги йиғинда иштирок этаётган Саидумархон Саиднуруллаев Арманистоннинг "Пюник" ва Украинанинг "Колос" клублари билан ўйинларда иккита гол урди. Максим Шацких 2024 йилги мавсумда Саиднуруллаевни жуда катта эҳтимол билан асосий таркибда ўйнатади. Бу футболчи кўпроқ ҳужумчи ортида ҳаракат қилади.

Футболчининг статистикаси

2022 йил, U-19 чемпионати
13та ўйин, 10та гол

2022 йил, U-21 биринчилиги
10та ўйин, 6та гол

2023 йил, U-19 чемпионати
1та ўйин, 1та гол

2023 йил, U-21 биринчилиги
21та ўйин, 9та гол

2023 йил, Суперлига
2та ўйин

Ҳозирча 18 ёшли йигитчада машина йўқ. Лекин негадир клубдагилар уни "Mazda" деб чақиришади. Бунга унинг қалин қошлари сабаб шекилли. Саидумархонга фаолиятида омад тилаймиз ва тез орада "Mazda" сотиб олишни тилаймиз.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика