Эсингиздами, Арда Туран ҳакамга бутсасини отган эди (+ВИДЕО)
05 мая 2018 12:43
Новости
Эсингиздами, Арда Туран ҳакамга бутсасини отган эди (+ВИДЕО)
Кеча, "Башакшехир" ярим ҳимоячиси Арда Туран ён ҳакамга ташланиб, уни туртиб юборди.
Шундан сўнг, учрашув бош ҳаками унга қизил карточка кўрсатди. Туран ён ҳакамга биринчи марта ташланаётгани йўқ.
2014/15 мавсумда "Атлетико" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Испания Кубоги учрашувида "матрасчилар" сафида тўп тепган Арда Туран лайнсменга бутсасини отгани эсингиздами?
Баҳснинг иккинчи бўлимида Дани Алвес билан тўп учун курашдан сўнг, туркияликнинг бир бутсаси ечилиб кетади. Туран ён ҳакамга эътироз билдириб, қоидабузарликни қайт этмаган лайнсменга бутсасини отади. Яхши ҳамки, улоқтирилган бутса реферига тегмади. Арбитр эса Туранга фақат сариқ карточка кўрсатиш билан жазолайди.
TAS-IX эмас
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии