Эшитдик-да! "Турон" ганалик ҳужумчи билан келишувга эришди
01 мар 2021 10:05
Новости
Эшитдик-да! "Турон" ганалик ҳужумчи билан келишувга эришди
"Турон" жамоаси таркибини кучайтиришда давом этади.
Эшитишимизга қараганда, клуб ганалик ҳужумчи Кваме Карикари билан келишувга эришган. 1992 йилда туғилган футболчи бунга қадар бир қатор номдор жамоаларда тўп тепган. Хусусан, Швециянинг АИК, "Хальмстад", Қозоғистоннинг "Иртиш", Қатарнинг "Ал Араби", Озарбайжоннинг "Нефтчи", Грузиянинг "Динамо Тбилиси", Исроилнинг "Хапоэль" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Карикари тез орада "Турон" сафига келиб қўшилади.
Форвард Гана ёшлар терма жамоасида 2та ўйин ўтказган.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии