RU

Последние новости

23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  4 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  3 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  3 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  79 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  53 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0

Эшитдикда: "Бунёдкор" Кумиковга қизиқиш билдирган, Қосимовга эса... Новости

Эшитдикда: "Бунёдкор" Кумиковга қизиқиш билдирган, Қосимовга эса...

Бугун "Динамо"га муҳим икки очкони бой берган "Бунёдкор" янги мавсумда ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин, агар...

17 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финалида жамоа ғалаба қозона олмаса ва турнир жадвалида "Нефтчи"ни ўзидан ўтказиб юборса, шу ҳолат содир бўлади. Сергей Лушан истеъфога чиқарилгач, жамоанинг ишлари юришмаяпти. Бахтиёр Бобоев қўл остида жамоа кубок финалида қай ҳолатда бўлиши ва натижанинг қандай бўлишини албатта вақт кўрсатади.

Аммо бугунги ўйиндан кейин мухлислар клуб раҳбариятидан хафа эканликларини яшириб ўтирмаяптилар. Эшитишимизча, клуб Виктор Кумиков номзоди билан қизиққан. Мухлислар кутаётган Миржалол Қосимовга эса олий лиганинг бошқа бир жамоаси қизиқиш билдиряпти. Куни кеча бўлиб ўтган "Олмалиқ" - "Шўртан" жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрган Қосимов, унга "Бунёдкор"дан таклиф тушмаганлигини айтган. Бизга маълум бўлишича, мураббийга БАА клубларидан бири ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аммо унинг ўзи бироз дам олишни маъқул кўряпти.

Кубок финалидан кейин "Бунёдкор" жамоасига ким бош мураббий бўлиши аниқ бўлиши мумкинлиги тўғрисида гап сўзлар мавжуд. Аммо ҳозирча фақат гап-сўзлар.
Воқеалар ривожини эса кузатамиз...

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика