Эшитдик-да! "Турон" футболчиси Украина чемпионатига трансфер қилинди
29 сен 2020 19:57
Новости
Эшитдик-да! "Турон" футболчиси Украина чемпионатига трансфер қилинди
ПРО-Лига вакили Яйпаннинг "Турон" клуби сафида ҳаракат қилаётган тажрибали футболчи Жавоҳир Соҳибов Украина чемпионатига трансфер қилинди.
Соҳибов Украинанинг "Рух" жамоаси сафига бориб қўшилади. Ушбу клуб айни пайтда Украина премьер-лигасида 4та турдан кейин 1 очко билан 14та клуб орасида 12-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, "Рух" таркибида ҳамюртимиз Максим Шацких ҳам бир муддат ўйнаган. Жавоҳир Соҳибов "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2015-2017 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 15та ўйинда майдонга тушган.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии