Эшитдик-да! "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан
05 фев 2022 16:45
Новости
Эшитдик-да! "Сурхон"га келган уч нафар испаниялик мутахассисда керакли лицензия йўқ экан
Клуб эски ҳомийлардан янги ҳомийларига ўтиши жуда ҳам чўзилиб кетганидан хабарингиз бор.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, клуб олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Гап шундаки, жамоага яқинда 4 нафар испаниялик мутахассис келганди: бош мураббий Хорди Фабрегат, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис, спорт директори Хуан Мануэль Бароссо ва яна бир дарвозабонлар мураббийи.
Аммо уч нафар мутахассисда керакли лицензия йўқлиги маълум бўлди ва улар ўз юртларига учиб кетишди.
Яқин кунларда "Сурхон"га бошқа мураббийлар келиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Суперлига клубида бош мураббий бўлиб ишлайдиган инсонда "Про" лицензия бўлиши шарт. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийда "Fitness Level 2", спорт директорида олий маълумот дипломи, дарвозабонлар мураббийида "Goalkeeping Level 3" лицензияси бўлиши керак.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии