Эшитдик-да! Санъат Шихов Суперлигага қайтди
05 янв 2022 01:30
Новости
Эшитдик-да! Санъат Шихов Суперлигага қайтди
1989 йилда йилда туғилган ҳимоячи 2021 йилни "Бухоро" таркибида ўтказиб, 22 ўйинда ўз номини 3 бор таблога ёздириб қўйган эди.

Хоразмлик футболчи 4 январь куни сайтимиз журналисти билан суҳбатда Про лига жамоасини тарк этгани тўғрисида маълумот берганди. Бироз авал эса водийлик манбаларимиздан янги хабар келиб тушди: Санъат Шиховнинг янги жамоаси Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шиховга водий футболи бегона эмас. У 2015 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Санъат, шунингдек, турли йилларда "Пахтакор", "Қизилқум", "Динамо", АГМК ва "Сўғдиёна" сафида ҳам тўп тепган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии