Эшитдик-да! Питер Хюистра "Пахтакор"ни тарк этди
06 янв 2022 19:02
Новости
Эшитдик-да! Питер Хюистра "Пахтакор"ни тарк этди
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлади.
Эшитишимизга қараганда, жамоани 2021 йилги мавсумда бошқарган Питер Хюистра билан ҳамкорлик давом эттирилмайди. Нидерландиялик мутахассис кўп эҳтимол билан Шота Арвеладзенинг янги жамоасида у билан бирга иш бошлайди. Аввалроқ Шота Англиянинг "Халл Сити" клубини қабул қилиб олиши ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Питер 2018-2020 йилларда ҳам грузиялик мураббийнинг "Пахтакор"даги ассистенти вазифасини бажарган эди.
Шунингдек, "Пахтакор"нинг янги мураббийи ҳам хорижлик мутахассис бўлади. Унинг 8 январь куни Истанбуль орқали Тошкентга учиб келиши кутиляпти.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии