RU

Последние новости

10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  10 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади Новости

Эшитдик-да! ПФЛ Наманган вилояти ҳокимига хат йўллади

Жорий йилнинг 4 март куни Суперлиганинг 1-тури доирасида ўтказилган “Навбаҳор” - ”Қизилқум” учрашуви қайдномасида “Марказий” стадион майсаси 3 баҳога лойиқ кўрилганди.

Ўз навбатида мазкур ҳолат Суперлиганинг энг яхши стадионларидан бирида муаммолар борлигини кўрсатиб беради.

Намангандаги стадион яхши ҳолатга келганидан буён бу ерда турли даражадаги халқаро учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. “Навбаҳор” футбол клуби жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этишини инобатга олсак, катта эҳтимол билан август ойидан бошлаб қитъамизнинг қатор таниқли футбол клублари Наманганга ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, “Марказий”да сўнгги бор 2022 йилнинг октябрь ойида тажрибали агрономлар тавсиясига асосан парваришлаш ва қўшимча ишлов бериш ишлари амалга оширилган. Бироқ қиш фаслидаги аномал совуқ майсага ўз салбий таъсирини кўрсатган. Қўшимчасига, U21 жамоаси учрашувлари ўтказадиган захира майдони талаб даражасида эмас.

ЎзПФЛ бу борада майдон ҳолатини яхшилаш бўйича Наманган вилояти ҳокимига хат билан чиққан ва амалий кўмак сўраган.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика