RU

Последние новости

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  3 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  25 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Эшитдик-да! "Олимпик" ҳимоячисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда Новости

Эшитдик-да! "Олимпик" ҳимоячисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовга Суперлиганинг бирданига 4 клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Локомотив" ҳамда "Нефтчи". Юқоридаги клублар футболчи билан алоқага чиқиб улгуришган ва музокаралар ҳам бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Саидазамат ортда қолган мавсум Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уриб, 2 та ассист қайд этди.


Маълумот учун "Навбаҳор"да ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг клуб билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етган. "Сўғдиёна"да ўнг қанот ҳимоячиси Алишер Салимов жамоани тарк этган. "Локомотив" ўнг қанот қўрғони Манучеҳр Сафаров бугун расман "Нефтчи" аъзосига айланди. "Нефтчи"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Умар Адҳамзода эса "Пахтакор"га ўтиш арафасида эканлигини хабар бергандик. Кўриб турганингиздек юқоридаги 4 клубда ҳам ўнг қанотда муаммолар юзага келган. Фақатгина "Нефтчи" Манучеҳр билан имзоланган шартномадан кейин бу чизиқдаги муаммосини бартараф этгандек.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика