Эшитдик-да! "Навбаҳор" АПЛда ўйнаган футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда
21 дек 2022 00:24
Новости
Эшитдик-да! "Навбаҳор" АПЛда ўйнаган футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда
Наманганликлар таркибни кучайтириш ҳаракатидалар.
"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун ҳаракатни бошлаб юборишган. Championat.asia сайтининг маълумотларига кўра, "Навбаҳор" клуби "Аякс", "Шеффилд Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Ришайро Живковичга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Ришайро Живкович 1996 йилда тавваллуд топган нидерландиялик марказий ҳужумчи ҳисобланади. Фаолияти давомида "Аякс", "Утрехт", "Шеффилд Юнайтед", "Чанчун Ятай" каби клубларда тўп тепган. 2020 йил "Шеффилд" таркибида АПЛнинг бир неча учрашувида майдонга тушган. Ҳозирги кунгача Ришайро Живкович Нидерландия чемпионатининг "Эммен" клубида ўйнаб келаётган эди.


Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Навбаҳор"нинг ўтган мавсумдаги асосий ҳужумчиси Зоран Марушич клубни тарк этиши аниқ бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии