RU

Последние новости

15:41"Футбол олами" — 2026 йилги мавсум бошланмоқда  0 15:25"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди  0 14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  10 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0

Эшитдик-да! Кеча Аргентинанинг рақиби Эстония ўрнида Ўзбекистон бўлиши мумкин эди Новости

Эшитдик-да! Кеча Аргентинанинг рақиби Эстония ўрнида Ўзбекистон бўлиши мумкин эди

Хабарингиз бор, кеча ФИФА кунлари доирасида Аргентина терма жамоаси Эстонияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Испаниянинг Памплона шаҳрида "Осасуна" клубига тегишли "Эл-Садар" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Аргентина йирик (5:0) ҳисобида ғалаба қозонди. Барча голлар Лионель Месси ҳисобига ёзилган.

Эътиборга молик жиҳати, кечаги учрашувда Аргентинанинг рақиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлиши мумкин эди. Гап шундаки, Аргентина таклиф юборган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бўлган. 

Лекин бу таклиф бизнинг режаларга тўғри келмагани боис, Аргентинага рад жавоби берилган. Айни пайтда миллий терма жамоамиз 8-14 июнь кунлари оралиғида Наманганда ўтказиладиган Осиё Кубогининг саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Гуруҳимиздан Мальдив ороллари, Шри-Ланка ва Таиланд терма жамоалари жой олган. 

Қайсидир маънода ЎФА ва терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанецнинг қарорини тушуниш мумкин. 

Биздаги маълумотларга қараганда, миллий терма жамоамиз билан ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини Аргентинадан ташқари Уругвай ҳам билдирган. Бундай таклифлар Қатардаги Жаҳон чемпионатига қадар ҳали етарлича бўлади. Осиё терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган мундиал иштирокчилари Ўзбекистон билан ўйнаш истаги билан мурожаат қилишади.

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика