Эшитдик-да! Игорь Сергеев легионерга айланишга яқин
21 ноя 2020 15:13
Новости
Эшитдик-да! Игорь Сергеев легионерга айланишга яқин
Championat.asia сайти хабарига кўра, "Шерлар" билан 2020 йил охирида шартномаси тугайдиган Сергеевга Жанубий Кореянинг Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олган клубидан бири жиддий қизиқмоқда. Шунингдек Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клубидан аниқ таклиф бор. Айни пайтда "Бурирам" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Акбар Исматуллаев тўп тепмоқда.
Жанубий Кореяда якунига етган мавсумда "Чонбук Хюндай Моторс", "Ульсан Хюндай", "Поханг Стилерс" ва "Тэгу" клублари ОЧЛ йўлланмасига эга бўлишди. Дастлабки "Чонбук" ва "Ульсан" мусобақани тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида бошлашади, қолган икки клуб эса плей-офф орқали гуруҳга чиқишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Сергеев 2020 йилги Суперлигада ҳозиргача 22та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол уришга эришди.
Комментарии