Эшитдик-да! Иброҳим Ҳалил Йўлдошев "Женоа" ёки "Сьон"га эмас "Нижний Новгород"га ўтмоқда
20 авг 2021 13:21
Новости
Эшитдик-да! Иброҳим Ҳалил Йўлдошев "Женоа" ёки "Сьон"га эмас "Нижний Новгород"га ўтмоқда
"Пахтакор" ҳимоячиси Иброҳим Ҳалил Йўлдошев фаолиятини Россияда давом эттиради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳимоячи Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" клубига кўчиб ўтмоқда.
Ушбу клубни Россия футболи собиқ юлдузларидан бири Александр Кержаков бошқармоқда. "Нижний Новгород" бу мавсум чемпионатда 4та ўйинда 2та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этди. 7 очко тўплаган жамоа айни пайтда 6-ўринда бормоқда.
Олдинроқ Йўлдошевга Италиянинг "Женоа" ва Швейцариянинг "Сьон" клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Похожие новости
22:35
Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди 1
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии