Эшитдик-да! "Бунёдкор"ни уч нафар етакчиси тарк этади
03 июл 2023 11:40
Новости
Эшитдик-да! "Бунёдкор"ни уч нафар етакчиси тарк этади
Уч нафар футболчи "Бунёдкор" таркибини тарк этиши мумкин.
Таҳририятимизга маълум бўлишича, янги раҳбарият келиши ортидан ёзги трансферлар ойнасида Тошкентнинг "Бунедкор" клубини Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Дониер Абдуманнопов ва Алексей Носко тарк этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" биринчи даврадан кейин 16 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.
Маълумот учун, Носко биринчи даврада 13та ўйиннинг барчасида тўлиқ, ўзгаришларсиз ўйнади (1170 дақиқа). Абдуманнопов 13та ўйинда майдонга тушиб (885 дақиқа), 1та гол урди ва 2та голли узатма оширди. Абдураҳмонов 10та баҳсда майдонга тушди (813 дақиқа) ва 1та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии