Эшитдик-да! Аббос Файзуллаев фаолиятини РПЛда давом эттиради
27 июл 2023 20:27
Новости
Эшитдик-да! Аббос Файзуллаев фаолиятини РПЛда давом эттиради
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев фаолиятини Россияда давом эттиради.
Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг кейинги клуби Россиянинг ЦСКА клуби бўлади.
Маълумот учун, "армиячилар" 13 карра Россия чемпиони ва шунча марта мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади.
2022/23 йилги мавсумда жамоа Россия Премьер-лигасида иккинчи ўринни эгаллади.
Файзуллаев жорий мавсум "Пахтакор" сафида Ўзбекистон Суперлигаси доирасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан биргаликда қитъа чемпионига айланди ҳамда жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига қадар етиб борди.
Қолаверса, у жорий йил миллий терма жамоаси таркибида дебют қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии