RU

Последние новости

14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  0 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  1 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  7 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  14 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  17 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  13 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир Новости

Эртакнинг якуни муродли бўлади. Яхши эртак эса қайта-қайта эшитишлидир

Равшан Ҳайдаров жамоасига оддий чемпионлик эмас, қаҳрамонлик насиб этди. Бу 2—3 йилларда унутиладиган ўйин эмас, йиллар давомида қайта-қайта эсланадиган финал бўлди. Яратганнинг ўзи қўлламаса, бунга муваффақ бўла олмасдик.

Озодликда гап кўп, ҳикмат кўп. Ҳайдаров 10 йиллар давомида ўз сўзини айтишга қийналди. У камтар бўлди, кўп гапирмади ва асосан “хоп” деди. Шунинг учун ҳам мунтазам ишлади. Бабаян бўлса — Бабаян билан, бошқаси келса — ўшаниси билан. Кам бўлмайсан шундай юрсанг деб ўргатишарди ва биз Ҳайдаров мисолида буни кўрдик.

Уни кўп танқид қилганмиз, эркин фикрга эга эмасликда, биз истаган номзод бошқа деб айблаганмиз. Ваҳоланки, тақдирнинг ўзи унга шуни инъом этгани ҳақида ўйламадик. Ҳатто кечаги кунга қадар бунга ўзим ҳам ишонмасдим. Финал нима бўлди? Унгача бўлган йўл жамоадан, мураббийдан. Бироқ қорни ҳеч биримиз ёғдира олмасдик, Ҳайдаровнинг кўнглига 115-дақиқада оддий бир футболчини майдонга туширишни сола олмасдик. Буларнинг барчаси тепадан бўлди. Йиллар давомида эшитган гапларига мукофот сифатида Худонинг ўзи шундай қаҳрамонликни раво кўрди. Текис стадионда Вьетнам дарвозасига 5 та гол урсак ҳам, финал 2—3 йилда эсдан чиқарди. Бироқ “қор жанги” унутилмас бўлди.

Озодлик нима берди? Ҳайдаровнинг ишига ҳеч ким аралашмади, на Бабаян ва на бошқаси. Ва кўриндики, у ўйлаганимиз каби ўз фикрига эга бўлмаган инсон эмас. Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродовни ўйлаб, уларга шароит яратиб берганида инсонийликнинг каттаси ётибди. Ютуқ эса тўлалигича ўзиники. Энг сўнгги исбот 115-дақиқадаги ўзгариш, бошқа гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Ироқ ёки Қатар мураббийи шундай ўзгариш қила олмагани учун ҳам, пенальтилар сериясидан кейин бутун Вьетнам байрам қилганди. Финал эса тўла-тўкис бизники бўлди. Битта ўйинни 4 соатда якунлаш ҳам, бир ўйинда икки формада ўйнаш ҳам, бутун турнир давомида дарвозага зарба бермай, битта зарбаси билан қаҳрамон бўлиш ҳам яна кимгадир насиб этмаса керак.

Жанубий Корея билан ўйиндан кейин футболчиларга ташаккур билдириб, мақола ёзгандим. Чунки улар кўзидаги ўт билан югураётган, ғурури баланд инсонлар сифатида намоён бўлганди. Сиддиқовнинг шедевр паслари-ю, Ғаниевнинг зарбасигача, Ҳамробеков ва Яхшибоевларнинг кучигача хурсанд қилганди. Яъни, ярим финалнинг ўзидан шу руҳда қайтсак ҳам, мен футболчилардан рози бўлиб улгургандим. Бироқ Худонинг ўзи яна бир бандасини, 10 йиллар давомида қўлида кишани бўлган Ҳайдаровни ҳам қаҳрамонлар сафига қўшишни истади ва бугун биз уни тан олмоқдамиз.

Ҳа, уялтиришди. Бироқ бошимиз эгик ёки кўнглимиз чўкиб қолган эмас. Ўзбек футболчилари бизни йиллар давомида шундай мулзам қилишларига шахсан мен рози эдим. Уятдан қизариб, Ҳайдаровни кўрганда ер ёрилса-ю, ернинг тагига кириб кетсак майли эди, деб ўйлашдан чарчамайлик. Мен ва мен кабилар шу руҳда давом этамиз, ўйлайманки, футболчилар ҳам энди шу йўсинда — қадди баланд ва ғурури осмон бўлади, бироқ оёқлари ердан узилмайди. Барчамизга шундай байрамона кунлар қутлуғ бўлсин! Аччиқ ва юракдан чиқадиган гаплар учун узр. Бугун ўша юрак шодлик билан тўлганида шуларни айтгим келди...

Автор :
Рейтинг: +155   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика