RU

Последние новости

13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  1 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  6 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0

Эртага қуръа! ПФЛ кеча 11та клубга хат юборган, лекин... Новости

Эртага қуръа! ПФЛ кеча 11та клубга хат юборган, лекин...

Хабарингиз бор, эртага ПФЛ Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросимини ўтказади.

Кеча ПФЛ Суперлигада иштирок этувчи 11 клубга қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида маълумот берган ва маросимда жамоа бош мураббийи ҳамда клуб директорлари иштирок этишини сўраган.

Ҳозирча янги мавсумда Суперлигада нечта жамоа иштироки этиши номаълумлигича қолаётганди. ПФЛ ҳам бу ҳақда расман чиқиш қилиб, агарда кимки талабларни бажармаса, унда жамоалар сони 10тага қадар қисқариши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинганди.

Ҳозирча расман ўз тасдиғини топмаган, аммо бизга маълум бўлишича, Суперлигада янги мавсумда 12 жамоа қатнашади. Бироқ гап шундаки, ПФЛ қуръа ташлаш маросими ҳақидаги хатни 12 жамоага эмас, балки фақатгина 11 клубга жўнатган. Булар: "Пахтакор", "Насаф", "Металлург", "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Локомотив", "Андижон", АГМК ва "Қизилқум".

Маълумот ўрнида: ПФЛ клубларга юборган хатлар "Сўғдиёна"га юборилган хат почта манзили аллақачон клубни тарк этган собиқ матбуот котибаси Дилдора Холбаева номига, "Металлург" клуби бухгалтери Акмал Содиқов почтаси ва "Навбаҳор"га юборилган хат ЎФА томонидан футболдан четлатилган Расул Акрамов номидаги электрон почтага жўнатилган.

Негадир ПФЛ "Бунёдкор" клубига Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиши ҳақида расман хат юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" жамоаси ўтган мавсум якунларига кўра Суперлигада 4-ўринни қўлга киритган ва ПФЛ қўяётган барча талабларни бажараётганди.

Қизиғи, "Бунёдкор" ПФЛнинг футболчи ва клуб ходимларининг рўйхатга олиш тартибидаги рўйхатдан ҳам ўрин олганди. Бироқ негадир Суперлигага қуръа ташлаш маросимидаги рўйхатдан тушиб қолган.

Қайд этиш керакки, анчадан буён ўз таркибини кучайтираётган "Сурхон" жамоаси янги мавсумдан эътиборан Суперлигада ўйнаши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар юрганди.

"Сурхон" жамоасига тегишли вакиллар билан боғланганимизда, улар ҳам ҳозирча қуръа ташлаш маросимига расман таклиф этилишмаганини билдиришди. Шунингдек, жамоага таклиф этилган футболчилар айнан шу масалани кутиб туришганини маълум қилишди. "Сурхон" клуби айни пайтда жамоа келаси мавсумни айнан қайси лигада ўтказишини кутмоқда.

Қизиқ, ПФЛ нега "Бунёдкор"га расман хат юбормаган? Ёки ёдидан чиқиб қолдимикан? Ҳар ҳолда эртага "Бунёдкор" ўрнига Суперлигага "Сурхон" қатнашмаса керак. ПФЛ кетма-кет учинчи бор ўз регламенти ва спорт принципларини менсимайдиган ташкилотга айланиб улгурмагандир?

ПФЛдан мазкур ҳолат бўйича расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Рейтинг: -137   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика