RU

Последние новости

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  0 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  9 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

Эртага “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли тақдимот маросими Новости

Эртага “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли тақдимот маросими

Шу вақтга қадар “Футбол — қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китоблари нашрдан чиққан ўзбек спорти журналистикасининг отахони Ахбор Имомхўжаев, “Бир асрлик футболдаги қадрдонларим ҳақида” номли янги китоб ёзиш ишлари билан банд.

Бунга қадар эса ёзувчи Ҳамрохон Мусурмонованинг “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли янги китоби босмадан чиқди. Таниқли спорт шарҳловчисининг 80 ёшли юбилейига атаб ёзилган китобда Ахбор доданинг ҳаёт йўли ва  фаолияти ҳикоя қилинади.

26 март, шанба куни Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасида мана шу китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Унда китоб муаллифи Ҳамрохон Мусурмонова, унинг қаҳрамони Ахбор Имомхўжаев ҳамда унинг яқинлари, таниқли спорт журналистлари иштирок этиши кўзда тутилган. 

Тадбирда устоз журналист, бугунги кунда футбол ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун ўзларининг қимматли маслаҳатларини ҳам берадилар. Шунинг учун тадбир барча учун очиқ.

Истардикки, унда сайтимиз ўқувчилари ҳам фаол иштирок этсалар. Китобдан харид қилиб, устознинг босиб ўтган йўлларини мутола қилсалар. 

Соат 11:00 да бошланадиган тақдимотга футбол мухлислари ҳам ташриф буюришлари мумкин. Истовчилар янги китобни шу ернинг ўзидан харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

Қимматли инсон учун атаб ёзилган китоб, жуда арзон, бор йўғи 12 000 сўм. Китобни воқеа жойидан, устознинг дастхатлари билан ҳарид қилишга нима етсин? Сайтимиз ўқувчиларини тадбирга таклиф этамиз!

Манзил: Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси
Мўлжал: Бешёғоч, Бокс федерацияси ёнида.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика