Эртага "Нефтчи" "Истиқлол"га қарши ўйнайди
21 янв 2016 13:36
Новости
Эртага "Нефтчи" "Истиқлол"га қарши ўйнайди
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарлик кўраётган Анрдей Фёдоров жамоасининг навбатдаги рақиби Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси бўлади.
Тожикистон клубига қарши ўйин жума куни ўтказилинади. Айни пайтда жамоа бош мураббий Андрей Витальевич пойтахтдаги йиғинда кўпроқ назорат ўйинларига эътибор қаратмоқда. Мураббий мазкур назорат баҳслари орқали янги футболчиларни синовдан ўтказиш имконига эга бўляпти. Куни кеча Қатардан қайтган Мухсин Убайдуллаев ҳам жамоа машғулотларига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” Тошкентдаги илк назорат баҳсида “Обод” клубини 1:2 ҳисобида енгди. Ўйинда фарғоналиклар таркибидан Мурод Бобожонов ва Бобур Фарходовлар рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишди.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии