RU

Последние новости

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  7 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  2 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

Эртага фақат ғалаба керак, акс ҳолда... Новости

Эртага фақат ғалаба керак, акс ҳолда...

Хабарингиз бор, Қатар, Иордания, Ироқ, Эрон, Фаластин, Гонконг, Индонезия, Тайланд ва Хитой давлатларида, ёшлар ўртасида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтаяпти.
4 октябрь куни бошланган ўйинлар эртага ўз ниҳоясига етади. Айни пайтга келиб Уммон ёшлар терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда максимал очко тўплаган ҳолда қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. "Е" гуруҳида иштирок этиши лозим бўлган Сурия ёшлари мусобақада қатнаша олмаганликлари сабабли, бу гурурҳда йўлланма тақдири уч терма жамоа орасида ҳал қилинди.

Мўғилистон ҳам саралашдан бош тортгани учун, "F" гуруҳи ўйинлари ҳам эрта тугади. Натижада Вьетнам (!) Австралия устидан, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги учун Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳ ғолибларидан ташқари энг яхши иккинчи ўрин натижасини кўрсатган 6та терма жамоа ҳам мусобақа йўлланмасини қўлга киритишади. Бундай вазиятда 5та жамоа тўпланган гуруҳдаги энг сўнгги жамоа иштироки олиб ташланиши лозим. Аммо "Е" гуруҳида Сурия ёшлар терма жамоасини иштирок этмаслиги боис, энди гуруҳда тўртинчи ўринни қўлга киритган терма жамоага қарши ўйинларнинг натижалари ҳам бекор қилинади.

Айни пайтда Австралия терма жамоаси "энг яхшилар" ичида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Австралия Гонконгни 7:0 ҳисобда мағлуб этиб, 5:1 ҳисобда Вьетнамга имкониятни бой берган. Гуруҳда Мўғилистон иштирок этмаган 4-жамоа Хитой Тайпеининг натижаси бекор қилинган. Иккита ўйин, +3 кўрсатгичи билан уч очко. Бугунги кун ҳолатида Ўзбекистон иккинчи ўринда. Непал билан ҳисоб бекор бўлган. 3-ўринда турганлиги боис Ҳиндистон билан натижа инобатга олиниб турибди. Сўнгги турда ҳиндлар Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Агар мазкур учрашувда Туркманистон ғалаба қозонадиган бўлса, ўз-ўзидан учинчи ўринга кўтарилади ва бизнинг +3 кўрсатгичимиз +1га айланади. Шу боисдан Қатар билан бўлиб ўтадиган ўйинда камида дуранг натижа қайд этишимиз лозим бўлади. Аслида ғалаба қозонишимз керак, аммо Қатар жуда кучли ёшларга эга жамоа ва мезбон эканлигини унутмаслик лозим. Ҳар қандай мағлубият тўплар нисбатимизни минусга киритиб юборади бу эса тақдиримизни бошқа гуруҳ натижаларига боғлаб қўяди.

Рейтинг борасида Яман ва Бангладеш терма жамоалари ўз ўйинларини ўйнаб бўлганлар. Бангладешда - 5, Яманда 0. 1та ўйинга эга Фаластин терма жамоаси - 1 натижаси билан турибди. Гуруҳдаги сўнгги ўйин Баҳрайнга қарши бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳда 3та терма жамоа қолган ва Баҳрайннинг йирик ҳисобдаги ғалабаси терма жамоага қитъа чемпионати йўлланмасини тақдим этиши мумкин.




Жамоалар
Ў
Ғ
Д
М
УГ
ЎГ
+/-
О
Австарлия
2 1 0 1 8 5 +3 3
Ўзбекистон
1 1 0 0 3 0 +3 3
Тайланд
1 1 0 0 3 0 +3 3
Хитой
1 1 0 0 3 1 +2 3
Индонезия
1 1 0 0 2 0 +2 3
Саудия Арабистони
1 1 0 0 2 1 +1 3
Яман
2 1 0 1 3 3 0 3
Бангладеш
2 1 0 1 1 6 −5 3
Фаластин
1 0 0 1 0 1 −1 0


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика