Эртадан Фарғонада “пулька” бошланади
14 ноя 2014 09:48
Новости
Эртадан Фарғонада “пулька” бошланади
Иккинчи лига жамоалари ўртасида Фарғонада “пулька” ўйинлари бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров сайтимизга хабар берди.
Биринчи лигага йўлланма берувчи "пулька"да қайси жамоаларнинг иштирок этиши ҳозирча маълум эмас. Лекин клублар икки гуруҳга ажратилиши кўзда тутилган. Шуниси аниқки, Фарғонадан “Ёзёвон-лочинлари” ва “Цементчи” жамоалари иштирок этади. Шунингдек Андижоннинг “УзДонгЖу” клуби ҳам қатнашишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз, “пулька” ўйинлари 15 ноябрь, шанба кунидан бошланади. Бу ҳақда кейинроқ сайтимизда батафсил тўхталиб ўтамиз.
Комментарии