RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Эронлик журналист: "Бугун Эрон ғалаба қозониши ва мундиал масаласини ҳал этиши керак" Новости

Эронлик журналист: "Бугун Эрон ғалаба қозониши ва мундиал масаласини ҳал этиши керак"

Бугун миллий терма жамоамиз Теҳронда Эронга қарши баҳс олиб боради.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган баҳс икки терма жамоани ҳам мундиал йўлланмасига янада яқинлаштиради, Эрон эса бугуннинг ўзидаёқ Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин. Биз эса муҳим баҳс олдидан, Эроннинг энг машҳур нашрларидан бирида фаолият олиб борувчи спорт журналисти Меҳди Мортазавиан бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.


"Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Эрон жаҳон чемпионати йўлланмасини иложи борича тезроқ қўлга киритишни кўзламоқда. Бош мураббий Амир Ғаленоининг асосий мақсади шу, чунки у Эрон футболи тарихида ўз изини қолдириб, терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқишни истайди. Шунинг учун, бугунги баҳсда ижобий натижага эришиш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритилиши лозим. Қисқаси, ушбу баҳсдан сўнг барча мундиал йўлланмаси қўлга киритилганлигини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Меҳди Тареми ва Саид Иззатуллоҳи майдонга тушишга тайёр, бу эса Эрон учун ажойиб хабар. Ўзбекистон ҳам анча кучли таркиб билан Теҳронга келди, Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановларни бутун дунё танийди. Тактикага келсак, Ғаленои Ўзбекистон бу ўйинда 3-4-3 услубида ўйнашини тахмин қилди.

Бугун Эрон ғалаба қозониши ва мундиал масаласини ҳал этиши керак" - дея фикр билдирди Mehrnews нашри спорт журналисти Меҳди Мортазавиан.



Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика