RU

Последние новости

02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  13 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Эрон Осиё Кубогининг энг бўйи баланд жамоаси. Хитой иккинчи, Ўзбекистон эса... Новости

Эрон Осиё Кубогининг энг бўйи баланд жамоаси. Хитой иккинчи, Ўзбекистон эса...

12 январь куни Қатарда Осиё кубоги-2023 мусобақасига старт берилади.

Терма жамоалар мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда.

ОК-2023да иштирок этувчи терма жамоаларнинг ўртача бўйи маълум қилинди. Унга кўра, мусобақадаги футболчиларининг ўртача бўйи энг баланд бўлган терма жамоа Эрон. Форсларнинг ўртача бўйи 183.81 см. Бу борада иккинчи ўринда балки кўпчилик учун кутилмаганда Хитой (183.19). Ўзбекистон терма жамоаси эса роппа-роса 180 см ўртача бўй билан бу борада қитъа биринчилигида 10-поғонада турибди. Вьетнам эса 175.38 см билан мусобақадаги энг бўйи паст жамоа бўлиб турибди.

Гуруҳдошларимиздан бири Австралия 182.38 см билан ОКнинг бешинчи бўйи баланд жамоаси бўлди. Қизиғи, Япония ҳам биздан битта юқори ўринда турибди (180.50).

Осиё Кубоги-2023 терма жамоаларининг ўртача бўйи:

1. Эрон - 183.81 см

2. Хитой - 183.19 см

3. Ироқ - 182.73 см

4. Корея Республикаси - 182.54 см

5. Австралия - 182.38 см

6. Ливан - 181.54 см

7. Фаластин - 181.35 см

8. Қирғиз Республикаси - 180.96 см

9. Япония - 180.50 см

10. Ўзбекистон - 180.00 см

11. Индонезия - 179.65 см

12. Саудия Арабистони - 179.38 см

13. Сурия - 179.35 см

14. Гонконг - 179.27 см

15. Иордания - 179.23 см

16. Малайзия - 178.92 см

17. Қатар - 178.88 см

18. Тожикистон - 178.81 см

19. Баҳрайн - 178.77 см

20. Ўмон - 177.96 см

21. Ҳиндистон - 177.35 см

22. БАА - 177.00 см

23. Таиланд - 176.31 см

24. Вьетнам - 175.38 см.


Эслатиб ўтамиз, Қатардаги Осиё Кубоги 12 январдан 10 февралга қадар бўлиб ўтади. Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги юришини 13 январь куни Сурияга қарши учрашув билан бошлайди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика