RU

Последние новости

00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  27 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  1 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  11 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  10 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  15

Эрон билан ўйинлар тарихидан. Қосимов ва Бакаев “Озоди”да форсларни бўйсундирган учрашув Новости

Эрон билан ўйинлар тарихидан. Қосимов ва Бакаев “Озоди”да форсларни бўйсундирган учрашув

Эрон билан ўйинлар тарихи орқали ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги сафарда Эрон устидан қозонилган ғалабани ёдга оламиз.


Саралашнинг финал раундини Вадим Абрамов қўл остида бошлаган терма жамоамиз илк турни Эрон терма жамоасига қарши ўтказди. Бироқ, ўз майдонимизда сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига уч очкодан қуруқ қолганмиз. Натижадан ғазабланган футболимиз мутассадилари ўйиндан сўнг дарҳол Абрамовни истеъфога чиқаришади. Унинг ўрнига эса Миржалол Қосимов тайинланади. 

Теҳронда бўлиб ўтган жавоб учрашувида футболчиларни майдонга бош мураббий сифатида Қосимоа бошлаб тушади. Карлос Кейруш бошчлигидаги жамоага қарши учрашув мураббий учун дастлабки жиддий синов эди. Ғалаба терма жамоамизнинг гуруҳдаги аҳволини янада яхшиларди. Боз устига Тошкентдаги аламли мағлубият учун ҳам реванш олиш талаб қилинарди. Футболчиларни эса олдинда 100 минг томошабинга эга “Озоди” стадиони кутарди. Беллашувдан олдин таркибимизда сезиларли йўқотишлар бор эди. Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Темур Кападзе каби ижрочилар терма жамоа билан бирга эмасди. Уларнинг ўрнини билинтирмаслик мақсадида Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Артём Филипосян, Ислом Тўхтахўжаевлар асосий таркибга киритилди. Эроннинг таркибини эса ортиқча муҳокама қилмаймиз. Жавод Некунам, Ашкан Дежага, Ризо Гужаннажод каби юлдузлар барчангизга таниш. 

 Учрашувнинг илк дақиқаларидан форслар ҳавфли ҳужумларни уюштириш ва ҳисобни тезкорлик билан очиш пайида бўлишди. 10-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Ашкан Дежага тўпни қанотдаги шериги Андраник Теймурянга оширади. Эронлик футболчи марказдан очилиб бораётган Муҳаммад Нурига узатади. Нурининг узоқдан берган зарбаси Нестеров қўриқлаётган дарвоза тўрига бориб тушади. Аммо, бош ҳакам Аль – Бадававий голни ҳисобга олмайди. Теймурянинг узатмасидан сўнг рақиб ҳужумчиси жарима майдончамиз ичида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Учрашувнинг биринчи бўлими курашларга ва кескин тўқнашувларга бой тарзда якунланади. 

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида рақиб футболчиси қанотда футболчимиз Санжар Турсуновга қўполлик ишлатади ва ўйин қоидасини бузади. Ҳакам томонидан белгиланган жарима нуқтасига эса одатдагидек Сервер Жепаров яқинлашади. Жамоа сардорининг юқоридан жарима майдончаси сари узатиб берган тўпини Улуғбек Бакаев голга айлантиради ва қайсидир маънода тарихий голни уради. Амалда бу ғалаба ва муҳим уч очкони келтиради. 

Ушбу беллашувга қадар терма жамоамиз Эрон билан 1998 йилги Осиё ўйинлари, 2007 йилги Осиё кубогида ва ЖЧ-2014 саралаш босқичининг биринчи турида ўзаро тўқнаш келган ва бирортасида ижобий натижага эришмаганди. Ушбу баҳсдан сўнг биз бошқа эронликлар дарвозасига йўл топа олмадик. Самвел Бабаян устозлик қилган ЖЧ-2018 саралашида Эрон билан икки бор ўйнаб ҳаттоки дарвозага бирор аниқ зарба бера олмаганмиз. Тошкентда 0:1, меҳмонда 0:2 ҳисобида қимматли очколарни улашганмиз. Лекин, бу ишни Абрамов ва Қосимов жуда яхши уддалаганди. Гарчи, Абрамовнинг жамоаси имкониятни бой бериб қўйган бўлсада Кейруш шогирдларини анча қийнаб қўйганди. Қосимов эса сафарда муҳташам “Озоди”да Эронни мағлубиятга учрата олган мураббий сифатида тарихдан жой олди. Бакаев эса ҳозирча ғалаба олиб келган ягона гол ва футболчи бўлиб турибди. Дарвоқе, шу куни учрашувни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев маромига етказиб шарҳлаганди. Тошкентда кечган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари форслар билан бемалол ўйнаш мумкинлигини исботлаганди. Умид қиламизки, эртага улар "Озоди"да ғалабани тантана қилишади. 

Жаҳон чемпионати-2014. Саралаш босқичи. 6-тур

Эрон – Ўзбекистон 0:1 (0:0, 0:1)

14.11.2012. Теҳрон(Эрон). “Озоди” стадиони

Бош ҳакам: Али Хамад Аль-Бадвавий (БАА)

Гол: Улуғбек Бакаев (71)

Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 19. Виталий Денисов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 4. Артём Филипосян, 23. Акмал Шораҳмедов, 7. Азиз Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров, 14. Фозил Мусаев, 17. Санжар Турсунов (22. Ислом Иномов, 90+2), 22. Шоҳруҳ Гадоев (13. Олег Зотеев,65), 10. Улуғбек Бакаев (15. Александр Гейнрих, 85)

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика