RU

Последние новости

21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  1 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  6 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  13 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  4 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  10 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  162 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  2 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  31 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1

Эрон билан ўйинга 5 кун қолди. Теҳрондаги ғалабани Мирзаҳаким ака билан ёдга оламиз Новости

Эрон билан ўйинга 5 кун қолди. Теҳрондаги ғалабани Мирзаҳаким ака билан ёдга оламиз

Эрон билан ўйинга борган сари кам вақт қолмоқда.

Кеча терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионида Таиланд термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана энди бор эътибор 12 июнь кунги Эрон билан баҳсга қаратилади. Бу учрашувга ҳам бор-йўғи беш кун қолди. Эронга қарши кечадиган ўйин ҳақида кўп гапиряпмиз, негаки бу биз учун катта аҳамиятга эга баҳс бўлади.

Шу пайтгача Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эрон билан бир марта ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Бу воқеа 2012 йилнинг 14 ноябрь санасида рўй берганди.

Учрашувни "Спорт" телеканали орқали устоз шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев тўғридан тўғри эфирда шарҳлаб боргандилар. Биз Мирзаҳаким ака билан учрашиб ўша тарихий ўйинни ёдга олдик.

- Мирзаҳаким ака, 2012 йилнинг 14 ноябрь санаси Сизга ниманидир эслатяптими?
- Аслида дабдурустдан бир нарсани эслаш қийин-у, лекин адашмасам ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Эрон термасига қарши тўп тепганди. Буни футбол соҳасида фаолият юритаётган журналист сўрагани учун эсладим, бошқа эслатадиган ҳеч нарса йўқ.

- Қисқача ўша ўйинни, учрашув шарҳини ёдга олсангиз. Чунки биз биламиз, Эрон - Ўзбекистон баҳсини Сиз тўғридан тўғри эфирда шарҳлаб боргансиз.
- Ўйиндан аввал терма жамоамиз мушкул вазиятда эди. Сабаби, Эрон билан уйдаги баҳсда мағлубиятга учраганмиз. Баҳс тугашига 12 сония қолганида тўп ўтказиб юбориб, жуда аламли мағлуб бўлгандик. Эсимда, Одил Аҳмедовнинг голи ҳисобга олинмай, уч очкони биз эмас, рақиблар олиб кетганди. Шундан кейин вазиятни тиклаш учун рақиб майдонида ғалаба қозонишимиз шарт эди. "Озоди"да ўйнаш ҳеч қачон ҳеч бир жамоага осон бўлмаган. Ўзбекистон терма жамоаси олдига қўйилган вазифа уддалаб бўлмайдигандек кўринган, лекин кечагидек ёдимда йигитлар ишончли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозонганмиз. Ҳозир ҳам аниқ эслайман, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганидан сўнг "Балки мана шу гол бизга жаҳон чемпионати эшигини очиб берар" деган иборани ишлатганман, ваҳоланки, ўйиндан кейин учрашув шарҳини бошқа кўрган эмасман.



- Улуғбек Бақоев тўп киритгач, Сиз қандай ҳолатга тушгансиз? Ҳар ҳолда тўғридан тўғри эфирда бўлгансиз.
- Нафақат, Улуғбек Бақоев балки терма жамоанинг ҳар бир голида ич-ичингдан қувонасан киши. Биринчидан, бизнинг футболчимиз гол уряпти, иккинчидан, кучли рақиб дарвозаси ишғол қилиняпти. Бу Эрон билан ўйин бўладими ёки Осиё Кубоги-2011даги Қатарга қарши баҳсми, фарқи йўқ ҳаммаси кишига завқ бағишлайди. Балки оддий томошабин биздан кўпроқ қувонар, лекин шарҳловчи ҳар бир урилган голга худди ўзи ҳам ҳисса қўшганидек ҳис қилади. Керак бўлса, майдонга тушиб гол урган футболчининг қўлини сиққан ҳолда "Яша, шоввоз!" деб раҳмат айтгинг келади.

- Нима деб ўйлайсиз, терма жамоамиз ғалаба қозонаётган маҳал шарҳловчида сўз ўз-ўзидан қуюлиб келадими?
- Шарҳловчида сўз доим қуюлиб келиши керак, ҳатто у мағлубиятга учраётган жамоа ўйинини шарҳлаётган пайтда ҳам. Боиси оддий томошабин теле экран қаршисида ўтириб, эҳтиросларини босмаслиги мумкин. Аммо шарҳловчида бундай имконият йўқ. Қолаверса, шарҳловчи ҳеч бир томонни камситмаган ҳолда шарҳлаши керак. Ва яна бир тарафи бор, шарҳловчи шарҳ пайтида эртанги кунга умид билан боқиши шарт. Тўғри, футбол миллиардлаб одам томоша қиладиган, мафтун бўлган спорт тури, лекин барибир ўйин.  

- Терма жамоа иштирокидаги учрашувларни шарҳлашнинг осон ва қийин томонлари нимада?
- Осон томонлари кўп. Биринчидан, сиз ҳамма футболчиларни танийсиз. Иккинчидан, улар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз. Бу йигирма йил олдин ҳам шундай эди, ҳозир интернет ривожланган замонда янада қулай бўлиб қолди. Учинчидан, шарҳловчи доим холис бўлиши, ҳеч қайси жамоа ёнини олмаслиги талаб қилинади, аммо терма жамоа ўйинларида бу талабни бир четга суриб қўйсак бўлади.  

- Мана энди 12 июнь куни терма жамоамиз яна бир бор Теҳронда Эрон термасига қарши жаҳон чемпионати саралаш доирасида баҳс олиб боради. Сиз бу ўйиндан нима кутяпсиз?
- Биз ғалаба қозонишимиз зарур. Чунки ғалаба бизга эронликлардан кўра кўпроқ керак. Маълумки, Эрон зафар қучадиган бўлса, улар жаҳон чемпионати йўлланмасини расмийлаштиришади. Биз эса қийин вазиятда қоламиз. Агар биз ғалаба қозонсак ҳам Эрон гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлида сақлаб қолади ва кейинги икки ўйинда ижобий натижа қайд этган ҳолда бемалол вазифани бажариши мумкин. Лекин очиғини айтиш керак, у ерда бизга осон бўлмайди. Лекин ҳамма қатори мен ҳам ижобий натижадан умидворман.

- Сайтимизнинг фикр қолдириш бўлимида кўплаб мухлислар бу ўйинни ҳам Мирзаҳаким ака шарҳлаб берсинлар деган мазмунда фикр қолдиришяпти.
- Аввало эътибор учун раҳмат. Ўзимга ҳам нима учун шарҳламай қўйдингиз деб қўнғироқ қилишади, интернет орқали ёзишади. Шуни айтишим мумкин, ҳозирги вақтда "Спорт" телеканалида ишламаяпман ва бўлажак учрашувни эфир орқали ёш ҳамкасбларимиздан бири шарҳлаб боради. Назаримда, ўйинни ким шарҳлашидан қатъий назар майдонда терма жамоа ўйнайди. Мураббий томонидан тўғри таркиб ва тактика танланса, ҳамма бор кучи билан ўйнаса учрашувни ким шарҳламасин терма жамоамиз албатта ғалаба билан қайтади дея умид билдириб қоламан. Барча футбол мухлисларига ажойиб учрашувларни томоша қилиш насиб этсин, омад сиз ва бизни асло тарк этмасин.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика