Эрнесто Валвьерде: Испания кубогининг 1/4 босқичида “Реал” билан учрашишни хоҳламасдим
12 янв 2018 07:24
Новости
Эрнесто Валвьерде: Испания кубогининг 1/4 босқичида “Реал” билан учрашишни хоҳламасдим
“Барселона” бош мураббийи Испания кубогининг 1/8 босқичининг жавоб ўйинида “Сельта” устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг, ўз фикрлари билан бўлишди.
“ “Реал” билан кўришишни истамас эдим, аммо ҳозир буни гапиргандан маъно йўқ. Бугунги ўйиннинг биринчи дақиқаларидан яхши ҳаракат қилдик, бизга шу боисдан мусобақанинг мураккаб босқичида ҳам осон бўлди. Беллашувга яхши тайёрлангандик, бу ўйинда самарадорлик кўрсаткичимиз ҳам жуда юқори бўлди. Рақибнинг яхши ўйин кўрсатиши учун асослари борлигини билардик. 28 та мағлубиятсиз ўйин? Бу жуда муҳим рақамлар, аммо тўхтаб қолмасдан фақат олға ҳаракат қилиш лозим” дейди “Барселона” бош мураббийи
Комментарии