Эрнесто Вальверде: "Барса"да ишлаганман ва Хавини тушунаман"
30 янв 2024 12:27
Новости
Эрнесто Вальверде: "Барса"да ишлаганман ва Хавини тушунаман"
Эрнесто Вальверде мавсум охирида Хавининг "Барселона"дан кетиш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди.
"Ҳар бир инсон ҳаётига алоқадор қарорларни ўзи қабул қилиши керак. Мен "Барселона" бош мураббийи бўлиш нималигини яхши биламан ва клубдаги вазиятни ичкаридан кўрганман. Шунинг учун ҳам мен тушуниб турган кўплаб нарсалар бор.
Нима бўлганида ҳам Хави Ла Лиганинг амалдаги чемпиони эканлигини ва у "Барселона" сафида қандай ўйинчи бўлганини унутмаслигимиз керак. Клубни Хавидан яхшироқ биладиган инсонлар унчалик кўп бўлмаса керак. У шундай қарорга келибдими, демак, бу ҳамма учун тўғри ва фойдалироқ бўлади деб ҳисоблаган".
Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде бугунги кунда "Атлетик Бильбао" бош мураббийи ҳисобланади. Жамоа унинг қўл остида 22-турдан кейин 42 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии