Эрнесто Вальверде "Атлетико" бош мураббийига айланиши мумкин
19 фев 2022 18:57
Новости
Эрнесто Вальверде "Атлетико" бош мураббийига айланиши мумкин
"Барселона" собиқ мураббийи Эрнесто Вальверде "Атлетико"ни бошқариши мумкин.
"Матрасчилар"нинг ҳозирги бош мураббийи Диего Симеоне раҳбариятнинг тўлиқ қўллаб-қувватланаётганига қарамай, клуб мутахассиснинг ўзи кетишга қарор қилган тақдирда, бошқа вариантларни кўриб чиқади.
Мадрид клуби боссларининг бош фаворити Вальверде ҳисобланади. Уни характер, тажриба, етакчилик қобилияти ва ғолиблик менталитети учун қадрлашади.
Шу билан бирга "Атлетико"нинг айни пайтдаги мақсади Симеоне билан ҳамкорликни давом эттиришдир. Клубнинг мақсади - келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ва мавсум олди тайёргарлиги вақтида хатоларни тузатишга ҳаракат қилиш.
Олдинроқ "Атлетико"нинг мураббийлардан бири билан музокаралар олиб боргани хабар қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии