RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз Новости

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз

Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимуранинг Хорватия дарвозаси томон белгилаган пенальтиси турли гап-сўзларга сабаб бўлди.
Бугун “Е” гуруҳида 1-тур баҳслари старт олади. Бразилия пойхатида бўлиб ўтадиган Швейцария ва Эквадор ўртасидаги ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу учрашувда биз учун Эрматовнинг яхши ишлаши ўйин натижасидан ҳам муҳим. Яхши биласиз, бундан тўрт йил ЖАРда ўтказилган мундиалда дебют қилган Эрматов тезда оғизга тушиб, унинг шаънига ҳар томондан мақтовлар ёғилганди.

Натижада ФИФА ҳам унга тўлиқ ишонч билдириб, бешта ўйинни бошқаришига имкон яратиб берганди. Мана ўшандан бери орадан тўрт йил ўтди ва бу орада Эрматовнинг тажрибаси анча ошди. Равшан Эрматов яна бир маротаба Ўзбекистон номини дунё футболи жамоатчилигига танитиши учун бугунги баҳсни аъло даражада бошқариб бориб лозим. Нафақат ўзи ва юрти учун, балки Осиё ҳакамлари шаъни учун ҳам. Нишимуранинг хатосидан сўнг биз осиёлик ҳакамлар катта ўйинларга ҳали тайёр эмас каби гаплар билан чалғиб қолишни хоҳламаймиз. Бунинг учун Эрматов ва унинг ёрдамчилари учрашувни яхши бошқаришлари керак, шундагина ФИФАнинг қитъамиз ҳакамларига бўлган ишончи янада ортади.

Ўйин бошланишига тобора оз вақт қолмоқда. Баҳсга Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб старт берилади. Бугунги ўйинда Эрматовга ён қанотларда одатдагидек Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров кўмак беришади. Албатта, биринчи ўйинда ҳаяжон бўлиши турган гап, бироқ ҳакамларимиз тажрибали, улар ҳаяжонни тезда енгиб ўта олишади. Хориж ОАВда Эрматовнинг ҳатто жаҳон чемпионати финалини бошқариши мумкинлиги ҳақида ёзишяпти. Лекин финалгача анча бор, ҳозир эса энг муҳими биринчи ўйинни яхши ўтказиб олиш. Шу ўринда Эрматов ва унинг бригадасига бугунги баҳсни хатоларсиз бошқаришини Яратгандан сўраб, уларга омад тилаб қоламиз. Олға, ўзбек ўғлонлари!!

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика