RU

Последние новости

18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  0 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  0 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  8 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  8 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  7 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  10 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  10 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  2 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2

Эрматов ЖЧ ўйинларини бошқариш бўйича рекорд ўрнатди! Новости

Эрматов ЖЧ ўйинларини бошқариш бўйича рекорд ўрнатди!

ЖЧ-2014 чорак финали доирасидаги Голландия – Коста-Рика (0:0, пен. бўйича 4:3) учрашувини бошқарган ҳамюртимиз Равшан Эрматов жаҳон чемпионати ўйинларида ҳакамлик қилиш бўйича рекорд ўрнатди.
Бугун тунда ўтказилган ўйин 36 яшар Эрматов учун ЖЧлардаги тўққизинчи учрашув бўлди. Бразилияда давом этаётган мундиалда ҳамютимиз ҳозирча 4 та ўйинни бошқаришга улгурди. Тўрт йил аввал ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса Эрматов 5 та учрашувда ҳакамлик қилганди.

Бундан аввалги рекорд (8 та ўйин) бир йўла уч нафар рефери – Жоэль Кинью (Франция, ЖЧ-1994), Бенито Арчундия (Мексика, ЖЧ-2010) ва Хорхе Ларрионда (Уругвай, ЧМ-2010)га тегишли эди.

Умид қиламизки, Равшан Эрматов ва унинг бригадаси ҳали ҳеч бўлмаганда, ЖЧ-2014нинг финал учрашувини бошқаради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика