Эрлинг Холанд: "АПЛдаги ҳар бир сониямдан лаззатланяпман"
12 мар 2023 15:15
Новости
Эрлинг Холанд: "АПЛдаги ҳар бир сониямдан лаззатланяпман"
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛ доирасида "Кристал Пэлас"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Ҳам яхши ўйин кўрсатиб, ҳам уч очко олиш осон эмас. Кеча сўнгги ўриндаги "Борнмут" "Ливерпуль"ни ютди, демак, барча учрашувлар қийин ўтади, барча жойда жанг олиб борилади.
Менга вазиятлардан гол ура олмаслик ёқмайди. Иккинчи бўлимда менда биргина вазият бўлди ва унда майдондаги кичик чуқурлик ҳалақит қилди. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак.
Олдимизда "Лейпциг"га қарши баҳс кутиб турибди. Ўз ўйинимизга катта эътибор қаратиб, ғалабага эришишимиз керак. Олдимизда ўйинлар кўп, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлаги йўқ.
Бу Англия, бутун ҳаётим давомида бу лига ўйинларини томоша қилганман, ҳозир эса АПЛдаги ҳар бир сониямдан завқ оляпман. Воқеликлар марказида бўлиш менга ёқади", - деди "Ман Сити" форварди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии