Эркинжон Турдимов "Динамо" қароргоҳи ва стадионини кўздан кечирди
04 мар 2019 10:56
Новости
Эркинжон Турдимов "Динамо" қароргоҳи ва стадионини кўздан кечирди
3 март, якшанба куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошланаётган янги мавсум олдидан “Динамо” стадиони ва қароргоҳида қилинаётган ишларнинг бориши билан танишди.
Суперлига 1-тури доирасидаги 9 март куни ўтадиган “Динамо” – “Насаф” учрашувига қадар клуб қароргоҳи ва “Динамо” стадиони барча талабларга жавоб бериши, мухлисларнинг стадионга келиб, хордиқ чиқариб кетишлари учун барча шароитлар яратилиши лозимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва таклифлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Насаф” ўйини 9 март куни соат 16:00 да бошланади.
Комментарии