RU

Последние новости

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  3 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоаси билан учрашди Новости

Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоаси билан учрашди

Бугун, 12 сентябрь куни “Динамо” футбол клуби қароргоҳида Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов, клуб ҳомийлари ва раҳбарияти ҳамда “Динамо” жамоаси иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Хабарингиз бор, мавсумнинг дастлабки қисмини муваффақиятли ўтказган “Динамо” жамоаси иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлади. Кетма-кет мағлубиятлар нафақат мухлисларни балки клуб раҳбариятини ҳам эътиборидан четда қолаётгани йўқ.

- “Динамо” жамоасининг Суперлига иккинчи даврасида қайд этаётган натижаси ва бугунги вазиятини яхши деб бўлмайди. Буни мен каби сиз футболчилар ва мураббийлар ҳам яхши тушуниб турибсиз. Бугун сиз билан учрашувдан мақсад сўнгги мағлубиятларни таҳлил қилиш, кимнидир хафа қилиш ёки айбдорга чиқариш эмас, очиқ суҳбат шаклида гаплашиб олиб, вазиятни ўнглаш учун муаммоларни тинглаш, қўлдан келганча ёрдам бериш, сизларни қўллаб-қувватлашдир” – дея сўзлади Эркинжон Турдимов.

“Ҳеч кимга сир эмас, аксарият шаҳар ва вилоят клубларида бор бўлган йирик ҳомий ташкилоти бизда йўқ. Аммо, Самарқандда футболнинг фидоий ва жонкуяр ҳомийлари бор. Шу боис “Динамо”ни халқ жамоаси дейиш мумкин. Сўнгги мағлубиятлар туфайли ҳомийларнинг қўли бироз совугандир, аммо ҳозир шундай муҳим паллаки, барчамиз вазиятни яхшилашимиз шарт. Тез кунларда “Динамо” клуби олдидаги молиявий ҳолатни бартараф этамиз, бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Кетма-кет муваффақиятсизликлардан кейин жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев кечирилмас мағлубиятлар бўлганлигини айтиб, мендан истеъфога чиқишга рухсат сўради. Аммо биз рад этдик, мураббийларга, футболчиларга ишонч билдиришда давом этишимизни билдирдик. Биз ҳеч ким билан хайрлашмоқчи эмасмиз. Сабаби, мавсум бошидаги қийин паллада айнан Даврон Файзиев қўл остидаги сиз футболчилар билан биринчи даврани муваффақиятли ўтказгандик. Мухлисларнинг фикридан ҳам хабарим бор. Футболда омадсизликлар туфайли, мағлубиятли давр ҳам бўлишини барчамиз биламиз, тушунамиз. Барчаси ўз қўлимизда, ортга йўл йўқ. Энди сўнгги ўйинлардаги омадсизликларни буткул унутиб, яхши ва ишчан кайфиятда тайёргарлик кўриб, минглаб мухлисларни хурсанд этиш учун бор куч ва имкониятни сарфлаш керак. Ишонаманки, чемпионатдаги ҳозирги қийин вазиятдан ҳам барчамиз бир жамоа бўлиб, чиқиб кета оламиз” – деди вилоят ҳокими.

Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев, клуб бош менежери Илҳом Шарипов ва футболчилар фикри билан ҳам қизиқди. Учрашув якунида жамоани руҳан қўллаб-қувватлаб, кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилади.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика