Эриксен "Тоттенхэм"дан катта маош талаб қилмоқда
25 авг 2018 16:40
Новости
Эриксен "Тоттенхэм"дан катта маош талаб қилмоқда
"Тоттенхэм" ва даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен янги шартнома борасида келиша олмасликлари мумкин.
Маълумотларга кўра, клуб ва 26 ёшли футболчи ўртасидаги музокаралар 6 ойдан бери давом этмоқда, аммо томонлар келиша олишмаяпти. Эриксен клуб раҳбариятидан ҳужумчи Гарри Кейнникидек маош талаб қилмоқда. Эриксен ва "Тоттенхэм" ўртасидаги келишув яна 2 мавсум давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Кейн клуб билан янги шартнома борасида келишиб олган. Унга кўра ҳужумчининг ҳафталик маоши 330 минг евро бўлади. Эриксеннинг ҳозирги маоши 111 минг евро.
Олдинроқ, даниялик хизматларига ПСЖ ва "Реал" қизиқиш билдираётган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии