Эрик тен Хаг: "Рэшфорд яхши ҳолатда эмас"
11 ноя 2023 00:51
Новости
Эрик тен Хаг: "Рэшфорд яхши ҳолатда эмас"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг ҳолатидан мамнун эмаслигини айтди.
Рэшфорд ЕЧЛнинг 4-турида "Копенгаген"га қарши ўйинда ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Якунда жамоаси 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"У норози, биз ҳам. У ўзидан кўпроғини кутганди, бироқ ҳозир у ўзининг энг яхши ҳолатида эмас. У ҳали қайтишини биламан, яхшироқ ўйнай олишини ва голлар уришини кутяпман. Бунга ишонаман. Маркус ҳали ўз ўйинини яхшилай олади.
У барчасини тушуниб турибди ва ҳали тўғри йўлга тушиб олади. Бу балки кутганимиздан тезроқ бўлар. Баъзида жамоанинг очилиб кетиши учун биргина ўйин керак бўлади. Ишонаман, ҳали шундай қила оламиз", - деди Эрик тен Хаг.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии