Эрик тен Хаг: "Бавария"га учта гол ургандан кейин, хеч бўлмаса 1 очко олиш керак"
21 сен 2023 08:32
Новости
Эрик тен Хаг: "Бавария"га учта гол ургандан кейин, хеч бўлмаса 1 очко олиш керак"
МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг "Бавария"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (3:4) ўз фикрларини билдирди.
"Биз диққат-эътиборни сақлаб қолишимиз керак эди. "Бавария"га учта гол ургандан кейин хеч бўлмаса 1 очко олиш керак.
Ҳозир кўпчилик бизга қарши ишлаётган пайт. Сўнгги учта ўйинда ажойиб жамоаларга қарши ўйнадик.
Онана айбни ўз бўйнига олди, аммо бунда бутун жамоанинг айби бор. Хатолар бўлиб туради, аммо бунга бутун жамоа муносабат билдириши керак. Агар кимдир хато қилса, бу ҳақида унутиб, олдинга интилиш лозим. Жамоа вазиятни ўнглай олишига ишониши лозим. Бугун биз буни кўрсата олдик.
Ҳар бир ўйин муҳим. Биз ўзимиз омадга эришишимиз керак, бу борада хеч ким ёрдам бермайди. Рақибга гол уришга имкон бермаслигимиз лозим. Гап хатода эмас, рақиб осонлик билан гол урганида.
Барчаси ўз қўлимизда", - деди Тен Хаг.
Комментарии