RU

Последние новости

17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  3 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  1 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  6 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  5 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  7 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  1 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  22 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз! Новости

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз!

Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Ўтган ойда МЮ тен Хаг бошчилигида 3 учрашувда 3 та ғалабага эришди ва бирорта гол ўтказиб юбормади.

МЮ ноябрда "Фулхэм", "Лутон Таун" ҳамда "Эвертон"ни таслим этди ва 100 фоизлик натижа қайд этган ягона жамоа бўлди. Бундан ташқари, "қизил иблислар" ўтган ойда бирорта гол ўтказиб юбормаслик борасида ҳам танҳо бўлишди.

Тен Хаг учинчи бор ушбу совринни қўлга киритмоқда (олдингилари 2022 йилнинг сентябрида ва 2023 йилнинг февралида). "Юнайтед" устозлари орасида фақатгина афсонавий Сэр Алекс Фергюсон Эрикдан кўпроқ ой мураббийи бўлган (27 марта).


АПЛ тарихида энг кўп ой мураббийи бўлган мутахассислар:

1. Сэр Алекс Фергюсон - 27

2. Арсен Венгер - 15

3. Пеп Гвардиола - 11

4. Дэвид Мойес - 10

5. Юрген Клопп - 9

6. Мартин О'нилл, Харри Рэднапп - 8 мартадан

7. Рафа Бенитез - 7

8. Сэм Эллардайс, Микел Артета, Сэр Бобби Робсон - 6

9. Карло Анчелотти, Эдди Хау, Кевин Киган, Клаудио Раньери - 5

10. Нуну Эшпириту Санту, Рой Хожсон, Жо Киннер, Жозе Моуриньо, Мануэль Пеллегрини, Маурисио Почеттино, Гордон Страчан -

11. Антонио Конте, Алан Кёрбишли, Жерар Улье, Рональд Куман, Дэвид О'лири, Алан Пардью, Стюарт Пирс, Анге Постекоглу, Брэнден Роджерс, Эрик тен Хаг - 3.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Харри Магуайр АПЛда ноябрнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинган эди.

Мэмлар юлдузига айланган Магуайр - АПЛда ой футболчиси!

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика