RU

Последние новости

01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  1 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  38 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7

Эрик тен Хаг Антонининг "ўйини чиқмаётгани" сабабини айтди Новости

Эрик тен Хаг Антонининг "ўйини чиқмаётгани" сабабини айтди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ярим ҳимоячи Антонининг ўйинига ҳалақит бераётган омиллар ҳақида гапирди.

10 сентябрь куни бразилиялик футболчи собиқ рафиқаси билан жанжали сабабли машғулотлардан четлатилганди. 29 сентябрда эса таркибга қайтарилди.

"Менимча, унга майдон ташқарисидаги муаммолари ҳалақит қилмоқда. Улар Антонига доимий муаммолар ва руҳий зарбалар бермоқда. Аммо бунинг барчасига унинг ўзи айбдор ва барчасини тезда ҳал қилиши керак.

Биринчи йили у яхши ўйнади, мавсумлараро йиғинларда ҳам ёмон кўринмади, дастлабки тўрт ўйинни яхши ўтказди. Бироқ у машғулотлардан четлатилиб, қайтганидан кейин ўзига кела олмади.

"Аякс"да у доимо яхши ўйинлар кўрсатган ва унинг ўша даражасига қайтишига ишонаман. АПЛ қийинроқ лига, бироқ у даражасига қайта олади", - деди манкунианликлар бош мураббийи.

Антони ушбу мавсум дастлабки 16 ўйинда голларга таъсир қила олмади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика